"Арда Гюлер "Реал"дан "Ювентус"га ўтмоқда"
22 окт 2024 11:45
Янгиликлар
"Арда Гюлер "Реал"дан "Ювентус"га ўтмоқда"
"Ювентус"нинг инглиз тилида юритиладиган аккаунти хаккерлар ҳужумига учради.
Куни-кеча Турин клубининг расмий саҳифасида Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер трансфери бўйича пост қолдирилган. Бундан ташқари саҳифада турк тилидаги яна бир нечта постларни кўриш мумкин эди. Эътиборлиси, улардан бирида "Фенербахче" келуби президенти Али Кочнинг истеъфоси "эълон қилинган". Булардан тахмин қилиш мумкинки, хаккерлар турк чойини ичиб, ушбу хабарларни жойлаштирган.
"Кекса синьора" бошқа бир аккаунти орқали саҳифалардан бирига бегоналар томонидан ҳужум бўлгани ва у ердаги ёлғон маълумотларга ишонмасликка чақирган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар