UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Arabnews.com: "Ўзбекларда салоҳият бор, лекин..." Янгиликлар

Arabnews.com: "Ўзбекларда салоҳият бор, лекин..."

Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунига етганидан сўнг arabnews.com сайти мақола ёзди.

Сайт ходимлари мақолада "Ал Ҳилол"нинг гуруҳда қолиб кетганига алоҳида тўхталиб, бунга асосий сабаб сифатида Омар Хрбиннинг жароҳат олиб майдонга тушмаганини кўрсатишган.

Шунингдек, мақолада "Ал Айн" етакчиси Омар Абдулраҳмон алоҳида мақтаб кетилган. "Омарнинг ўйини қовушмаса, билингки бу "Ал Айн" натижа кўрсата олмайди деганидир", дейилади мақолада.  

Мақола охирида arabnews.com ўзбек жамоалари ҳақида ҳам фикр юритган. Жумладан сайт шундай ёзади:

"Ўзбеклар яна хафа. Марказий Осиёда футболи энг ривожланган мамлакат бу - Ўзбекистон. Бироқ нимагадир ўзбек клублари ОЧЛда қаторасига икки йилки ўзларини кўрсата олмаяпти. Хоҳ клублар, хоҳ терма жамоа миқёсида Ўзбекистон осонликча таслим бўлмайди. Уларда салоҳият бор, лекин доим нимадир етишмайди. Масалан, миллий терма жамоа бир қадам қолганда Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Клублари ҳам шундай: маррага бир қадам қолганида имкониятни бой бериб қўйишади".

Рейтинг: +97   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика