АПЛда ВАР қолади. Буни ёқлаб 20 та клубдан 19 таси овоз берди

Оқил Абдубарноев
6 июн 2024, 20:31
Фақат “Вулверхэмптон” бунга қарши чиқди.

Англия Премьер-лигасида ВАР бекор қилинмайди.

Аввалроқ “Вулверхэмптон” лига раҳбариятига видеотакрорларни бекор қилишга чақирувчи сўров юборгани маълум бўлган эди.

Бугун лиганинг умумий йиғилишида шу масала бўйича овоз бериш бўлиб ўтди. 20 та клубдан 19 таси видеотакрорлар тизимини сақлаб қолишни ёқлаб овоз берди – фақат “Вулверхэмптон”нинг ўзи қаршилик билдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen

Сўнгги янгиликлар

Барча ›