UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  0 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  13 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчи Энцо: "Челси" мухлислари қаршисида ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман" Янгиликлар

АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчи Энцо: "Челси" мухлислари қаршисида ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман"

"Челси"нинг янги ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес "Бенфика"дан Лондон клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди.

Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионлиги қўлга киритган хавбек АПЛ тарихидаги энг қиммат харид бўлди. 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 121 миллион еврони ташкил қилди.

"Мен "Челси" ва унинг эгаларига мени ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлишим учун қўлидан келганини қилгани учун миннатдорман. Мен бу жамоага қўшилганимдан, дунёнинг энг яхши лигасида ўйнашим, энг муҳим совринлар учун курашишимдан хурсандман ва ҳаяжондаман.

Мухлисларимиз қаршисида ўйнашни ва жамоадошларимга майдонда ва ундан ташқарисида ёрдам беришни сабрсизлик билан кутяпман", – деди Фернандес "Челси" матбуот хизматига.

Маълумот ўрнида, кеча "Челси" "Кобхэм" (клуб машғулот базаси – таҳр.)да Энцо Фернандеснинг тақдимот маросимини ўтказди. Аргентиналик хавбек 5-рақамни олди. Бунгача мазкур рақам остида куни кеча "Арсенал"га ўтган Жоржиньо ўйнарди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика