UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  3 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

АПЛ. Манчестер дербисида ҳисоб очилмади + ФОТО Янгиликлар

АПЛ. Манчестер дербисида ҳисоб очилмади + ФОТО

Бугун Англияда 26-турнинг қолдирилган учрашуви ўтказилди.

Унда Манчестер шаҳрининг икки клуби ўзаро кураш олиб боришди. Учрашув нурсиз дуранг билан ўз ниҳоясига етди.


АПЛ, 26-тур учрашуви
"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 0:0

27.04.2017, 23:55
"Этихад стэдиум"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

"Манчестер Сити": Клаудио Браво (Вилли Кабальеро 79), Пабло Сабалета, Венсан Компани, Николас Отаменди, Александр Коларов, Яя Туре, Фернандиньо, Рахим Стерлинг (Габриэль Жезус 86), Кевин де Брюйне, Лерой Сане (Хесус Навас 79), Серхио Агуэро.

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа, Антонио Валенсия, Эрик Байи, Дэйли Блинд, Маттео Дармиан, Андер Эррера, Майкл Кэррик, Маруан Феллайни, Генрих Мхитарян (Тимоти Фосу Менса 86), Маркус Рэшфорд (Эшли Янг 90+3), Антони Марсьял (Жесси Лингард 80).


Огоҳлантиришлар: Г.Жезус 89 - М.Феллайни 83

Четлатиш: М.Феллайни 84



- 10 дақиқада Де Юрюйненинг пасидан кейин Агуэро дарвоза устунини пойлади.

- 18 дақиқада ўйиндаги тўп алмаштирилди, янги тўп кимга омад келтираркин? Буни вақт кўрсатади.

- 25 дақиқада Браво Мхитаряннинг зарбасини қайтариб жамоасини голдан қутқариб қолди, Браво!

- 41 дақиқада Яя Туре ва Эррера дуэлига Фернандиньо келиб қўполлик билан қўшилди. Бу эса Андерни ғазаблантирди. Бундай дербида мана шундай ҳолат бўлмаса ҳам қизиқ эмасдек )

- 45 дақиқада Эррера Рэшфорд томонидан жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллай олмади. Унга ҳеч ким ҳалақит қилмаётган эди.

- 76 дақиқада Клаудио Браво кутилмаганда оёқ пайларини жўзиб олди, унинг ўрнига Кабальеро майдонга тушди.

- Ана холос, Маруан Феллайни аввалига Агуэрони йиқитгани учун огоҳлантирилди. Бир неча сония ўтиб Агуэрога калла қўйгани учун майдондан четлатилди. Серхио бу вазиятда рақибга провакация қилди.

- Гооооол эмас, Жезус гол урди, лекин офсайддан.


Агуэронинг дарвоза устунини нишонга олгандан кейинги ҳолати

Ҳар икки жамоа сардорлари Майкл Кэррик ва Венсан Компани ўйин бошланишидан олдин.

Феллайнига қизил карточка кўрсатилишига сабаб бўлган вазият


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика