

Пеп Гвардиола шогирдлари мусобақа доирасида сафарда ўтган учрашувлардаги мағлубиятсиз сериясини 21 тага етказиб олган ҳолда АПЛда 4-натижани қайд этиб туришибди.
Бу борада рекорд эса “Манчестер Юнайтед”га тегишли – 29 та ўйин. “Қизил иблислар”дан кейин эса “Арсенал” (27 ҳамда 23) бормоқда.



