UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  8 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  7 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  8 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   13 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

АПЛ. Тухель яна Гвардиолани енгди, ҳаммасини сўнгги дақиқадаги гол ҳал қилди Янгиликлар

АПЛ. Тухель яна Гвардиолани енгди, ҳаммасини сўнгги дақиқадаги гол ҳал қилди

Англия чемпионати 35-туридан ўрин олган марказий учрашув якунланди.

Манчестер Сити

Рахим Стерлинг - 44'

Премьер-лига . 35-тур

08/05/2021, 21:30

2
:
1
Тугади

Челси

Хаким Зиеш - 63', Маркос Алонсо - 90'

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
12'  Рахим Стерлинг
44'  Рахим Стерлинг
44'  Серхио Агуэро
45'  Серхио Агуэро
70'  Серхио Агуэро (Фил Фоден)
71'  Ферран Торрес (Илкай Гюндоган)
80'  Бенжамен Менди (Александр Зинченко)
90'  Габриэль Жезус
45'  Андреас Кристенсен (Курт Зума)
63'  Хаким Зиеш
63'  Сесар Аспиликуэта
68'  Н'Голо Канте (Жоржиньо)
76'  Хаким Зиеш (Каллум Хадсон-Одои)
90'  Маркос Алонсо
90'  Тимо Вернер

ЯНГИЛАШ

"Манчестер Сити" – "Челси" 1:2

"Этихад Стэдиум"

Голлар: 1:0 – 44 Стерлинг, 1:1 – 63 Зиеш, 1:2 – 90 Алонсо.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Менди (Зинченко, 80), Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Ферран Торрес (Гюндоган, 71), Родри, Стерлинг, Лапорт, Габриэл Жезус, Агуэро (Фоден, 70).

"Челси" – Менди, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен (Зума, 45), Джеймс, Зиеш (Хадсон-Одои, 76), Канте (Жоржиньо, 68), Пулишич, Гилмор, Аспиликуэта, Вернер.

Огоҳлантиришлар: Стерлинг (12), Габриэл Жезус (90).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "ЧЕЛСИИИИИИ"! Алонсо қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди ва "Манчестер Сити"ни ғамгин ҳолатга туширди. Голли пас муаллифи ВЕРНЕР!

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Жезус рақиб ҳужум қилишига очиқчасига тўсқинлик қилиб, фол ишлатди. Сариқ карточка.

89. Алонсо тўпни рақиб дарвозабони устидан ташлади, аммо тўп дарвозага бормади.

88. Стерлинг рақиб жарима майдончасида йиқилди, аммо ҳакам фол йўқлигини кўрсатди. Ҳаммасини ВАР ҳал қилади.

82. ЗУМАААА... Курт Зума Стерлинг зарба беришига йўл қўймади, у орқадан келиб, фол ишлатмай тўпни олиб қўйди.

81. ГОООЛ! ЙЎҚ, яна офсайд! Бу сафар Хадсон-Одои ўйиндан ташқари ҳолатда.

80. Ўзгариш: Ҳимоячи Менди ўрнига Зинченко ўйинга қўшилди.

79. ГОООЛ! ТИМО! ЙЎҚ, ЯНА ОФСАЙД! Вернер дарвозабонни алдаб гол урганди, аммо узатма бўлаётганда у офсайдда қолган экан.

78. Жезус ўз жамоасининг тезкор қарши ҳужумини зарба билан якунланди, аммо ноаниқ зарба билан.

76. Ўзгариш: Зиеш ўрнига Хадсон-Одои майдонга тушди.

71. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Агуэро, Торрес майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Илкай ва Фил майдонга тушишди.

68. "Челси"да ўзгариш: Канте ўрнига Жоржиньо.

67. Гвардиола таркибда ўзгариш қилмоқчи. Захирадаги 3 футболчи (Гюндоган, Фоден ва Зинченко) кийинишни бошлади.

65. "Сити" гол ўтказиб, бироз саросимага тушиб қолди ва "Челси" кетма-кет хавфли ҳужумлар ташкил қилмоқда.

63. ГОООЛ! Родрининг қўпол хатоси қимматга тушди. Испаниялик ярим ҳимоячи марказда тўпни йўқотди ва "Челси"нинг тезкор қарши ҳужуми Хаким Зиешнинг аниқ зарбаси билан якун топди. 1:1!

60. Жезуснинг хатосидан сўнг "Челси" тўпни эгаллаб олди ва Пулишич "Сити" дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо зарба ноаниқ.

52. Зарбааа... Зиешнинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг Эдерсон тўпни эгаллаб олди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+3. АГУЭРО... "Ҳамма қилганимни" ... ...! Жезус шу гапларни айтган бўлса керак. Серхио зарбани Паненка услубида берди, дарвозабон Менди эса тўпни эгаллаб олди. 

45+1. "Челси" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида Жезусни йиқитди ва пенальти!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. ГОООЛ! Агуэронинг голини Рахим "ўғирлади". Кристенсен тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди ва Жезус рақиб жарима майдончасига кириб келди. Габриэл тўпни ёнидаги Агуэрога узатди, аммо Серхио зарба бериш ўрнига тўпни ўзига тўғирлашга уринди ва назоратни йўқотди. Яхшиямки орқадан келган Стерлинг тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

43. ЗИЕШ! Хакимнинг узоқдан берган зарбасидан сўнг Эдерсон чиройли сейв ижро этди.

40. Биринчи бўлим якунланишига 5 дақиқа қолди, аммо ҳалигача голга тортадиган вазият содир бўлгани йўқ.

35. Зарбааа... Рахим Стерлингнинг зарбаси дарвозага тўғри борди, аммо у кучсизлиги туфайли Менди тўпни ушлаб олди.

32. ГОООЛ! ЙЎҚ! Вернер дарвозага гол урди, аммо офсайддан. Қанот ҳаками "Челси" бир сония ҳам хурсанд бўлишига имкон бермади.

30. Ўйин қизиқ бўляпти дейиш қийин, кураш асосан майдон марказида кечмоқда.

23. Гвардиола вазиятларга шундай реакция билдирмоқда.

22. Ўйин бўйича устунлик ҳеч бир томонда эмас. Иккала жамоа ҳам деярли бир хил ўйин намойиш қилишмоқда.

17. Зарбааа... Гуллитнинг соч турмагига эга Аке бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, аммо зарба ноаниқ.

15. "Челси" футболчисининг ўнг қанотдан узатган тўпини Эдерсон илиб, рақиб хавфини бартараф этди.

8. Зарбааа! "Манчестер Сити" ҳимоячиси Мендининг зарбаси ноаниқ бўлди.

7. Ҳозирча жамоалар бир-бирини ўрганиш билан банд, агар қайсидир томон кучсиз бурчакни топса, ўша ердан хавфли ҳужумлар ташкил қилинади.

4. Торрес дарвозага зарба беришга бироз кечикди. Рюдигер рақибининг тўғри зарба беришига йўл қўймади.

2. Бу жамоалар УЕФА Чемпионлар лигаси финалида ҳам баҳс олиб боришади, шу сабабли ушбу ўйин финал олдидан репетиция вазифасини ўтаб беради.

1. Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


"Манчестер Сити" – "Челси"

21:30, "Этихад Стэдиум"

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Менди, Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Ферран Торрес, Родри, Стерлинг, Лапорт, Габриэл Жезус, Агуэро.

"Челси" – Менди, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен, Жеймс, Зиеш, Канте, Пулишич, Гилмор, Аспиликуэта, Вернер.


Instagram'даги @angliyаfutboli саҳифасига обуна бўлинг!

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика