UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  0 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  1 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  35 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11

АПЛ "Ливерпуль"га клублар ўртасидаги ЖЧ белгиси билан ўйнашга рухсат бермайди Янгиликлар

АПЛ "Ливерпуль"га клублар ўртасидаги ЖЧ белгиси билан ўйнашга рухсат бермайди

Ўтган ҳафтада "Ливерпуль" ўз тарихида биринчи марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Финалда Фирминонинг голи "Фламенго"ни мағлуб этди. 

Энди Юрген Клопп жамоаси футболчилари махсус белги (клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби логоси) бор формада ўйнашлари мумкин. Бу кейинги финалгача амал қилади.


Аммо Премьер-лига "Ливерпуль"га чемпионат ўйинларида ушбу белгидан фойдаланишга рухсат бермади. Қоида бўйича, мавсум давомида фақат битта ҳолатда форма дизайнида ўзгариш бўлиши мумкин - бу хайрияга боғлиқ воқеа бўлса. "Ливерпуль" лигадан қоидаларни қайта кўриб чиқишни сўради. Клуб раҳбариятга мурожаат қилиб, бу инглиз жамоасининг клублар ўртасида ЖЧдаги сўнгги 10 йилликдаги дастлабки ғалабаси эканини айтиб, Премьер-лига бундан ғурурланиши кераклигини маълум қилди.


2008 йилда Премьер-лига "Манчестер Юнайтед"га ҳам белги ёпиштиришга рухсат бермаган. Ўшанда инглиз клуби клублар ўртасидаги ЖЧда "Кито"ни 1:0 ҳисобида таслим этган эди.


"Ливерпуль" хатто Англия Кубоги баҳсларида ҳам бу белгидан фойдаланиши қийин бўлади. Бунинг учун Футбол Ассоциацияси махсус расмий рухсат бериши керак. Клуб 5 январь куни "Эвертон"га қарши ЖЧ белгиси билан майдонга чиқиш учун ассоциацияга мурожаат қилди.


"Ливерпуль" мухлислари ҳозирча белгини фақат Инстаграмда кўришлари мумкин.

Ушбу лого билан Чемпионлар лигасида ўйнашга рухсат берилган. УЕФА бунга қарши эмас.


Бунгача "Бавария" Бундеслигада, "Интер" А Серияда махсус белги билан ўйнаган. Шунга ўхшаш лого терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионлари формасида бор. Биринчи марта ушбу белги 2007 йилда тақдим этилган ва Италия терма жамоаси формасига тикилган эди. Ҳозир бу лого Францияда.


"Ливерпуль" учун бу муҳим ғалаба Мерсисайдликлар Клоппгача уч марта (Боб Пэйсли, Жо Фэгане ва Рафа Бенитес қўл остида) клублар ўртасидаги ЖЧ финалида мағлуб бўлган (авваллари бу турнир Қитъалараро кубок деб номланарди). Жоржино Вейналдум бу лого билан ўйнашни истаётганини очиқчасига айтди. "Турнир ҳақида оилам ва дўстларим билан суҳбатлашсам, уларнинг барчаси белги ҳақида гапиришади. Улар футболкага қарашганда ушбу логони кўришни хоҳлашмоқда. Бу белги клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонганимизни билдиради" - дейди голландиялик. Юрген Клопп ушбу муваффақиятни ойга қўниш билан тенглаштирди.


Бироқ ҳозир жамоанинг муҳимроқ ишлари бор. Мавсумнинг энг қийин қисми бошланяпти. Олдинда "Лестер", "Вулверхэмптон" (икки марта), "Шеффилд", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳслар бор.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика