АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар
19 окт 23:15
Янгиликлар


АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар
Унда манкунианликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу учрашувдан кейинги бир қанча фактларни келтириб ўтамиз:
- Харри Магуайр ўтган мавсум стартидан буён МЮ учун тўртинчи марта ғалаба голини урди;
- "Ливерпуль" кетма-кет тўртинчи марта ("Кристал Пэлас", "Галатасарой", "Челси", "Манчестер Юнайтед") мағлуб бўлди;
- "Манчестер Юнайтед" Рубен Аморим қўл остида илк марта кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди;
- МЮ 9 йил деганда "Энфилд"да ғалабага эришди: сўнгги муваффақият 2016 йилда қайд этилган ва 0:1 ҳисобида якунланган ўйинда Уэйн Руни ғалаба голини урганди;
- 116 миллионлик Флориан Виртц "Ливерпуль" таркибида 11 ўйинда 0+1 қайд этмоқда;
- Александр Исак ушбу мавсумда ҳали гол урмади: МЮга қарши ўйинда фақатгина битта аниқ зарба йўллади
- Сенне Ламменс дарвозада турган иккала ўйинда ҳам "Юнайтед" ғалаба қозонди;
- "Ливерпуль" "Энфилд"да МЮга қарши сўнгги 3 ўйинда ғалаба қозона олмади: 2 дуранг ва 1 мағлубият;
- Ушбу мағлубиятдан кейин "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида 4-ўрингача тушиб кетди, МЮ эса 9-ўринга кўтарилди;
- Слот фаолиятида илк марта кетма-кет тўрт ўйинда мағлуб бўлди;
- Салоҳ сўнгги 4 ўйинда сермаҳсуллик қайд этмади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар