UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  0 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5

АПЛ. Салоҳ хет-трик қайд этган драматик ўйинда "Ливерпуль" "Лидс" устидан ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. Салоҳ хет-трик қайд этган драматик ўйинда "Ливерпуль" "Лидс" устидан ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигаси 1-тур доирасидаги "Ливерпуль" - "Лидс" ўйини бўлиб ўтди.

Ливерпуль – Лидс 4:3 

«Энфилд»

Голлар: 1:0 – 4, пенальти Салоҳ, 1:1 – 12 Харрисон, 2:1 – 20 ван Дейк, 2:2 – 30 Бэмфорд, 3:2 – 33 Салоҳ, 3:3 – 66 Клих, 4:3 – 88, пенальти Салоҳ.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Матип, 89), Гомес, ван Дейк, Робертсон, Кейта (Фабиньо, 58), Вейналдум, Салоҳ, Хендерсон (Джонс, 66), Мане, Фирмино.

Лидс – Мелье, Кох, Эйлинг, Даллас, Стрейк, Филлипс, Эрнандес (Робертс, 62), Клих (Шеклтон, 81), Харрисон, Элдер Кошта, Бэмфорд (Родриго, 62).

Огоҳлантириш: Фирмино (76).


Ўйин тугади. Жамоаларга ажойиб ўйин учун раҳмат айтамиз. АПЛ янги мавсуми чиройли старт олди. 

90+2. "Лидс" вазият яратишга уринмоқда. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. "Ливерпуль"да ўзгариш: Арнолд ўрнига Матип туширилди. 

88. ГООООООООООООООООЛ! Салоҳ пенальтини муваффақиятли амалга оширди - 4:3! 

87. Пенальти! Фабиньо йиқитилди. 

87. Ууухх! Фирмино қулай имкониятдан фойдалана олмади, тўп ҳимоячига тегиб қолди. 

85. "Лидс" сўнгги дақиқаларда "Ливерпуль"га қараганда кўпроқ тўпга эгалик қилмоқда. 

83. Жонс яхши ҳужум ташкил этишга киришди, аммо вазият омадсиз якунланди. 

81. "Лидс"да ўзгариш: Клих ўрнига Сашев ўйинга қўшилди. 

77. "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирминога сариқ карточка кўрсатилди.

73. Голдан бироз олдин (66) Хендерсон ўз ўрнини Жонсга бўшатиб берган эди.

66. Гоооолллллл!!! Клиххххххххх!!!!!! "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида тўпни ажойиб тарзда бўйсундирган ўйинчи Алиссон дарвозасига тўпни қадаб қўйди.

62. Ниҳоят, испаниялик юлдуз майдонда: Родриго Бэмфордни алмаштирди. Бундан ташқари, Эрнандес майдонни тарк этди, Робертс унинг ўрнида ҳаракат қилади.

59. "Ливерпуль"дан ўзгариш: Кейта ўрнини Фабиньо эгаллади.

55. Ўйин сокинлашди. Зарбалар бўйича "Ливерпуль" яққол устун: 12-3

49. Вейналдум дарвозага яқин жойда Мелье дарвозасига хавфли зарба берди, аммо "Лидс" тўртинчи голдан қутулиб қолди.

46. Ҳакам иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштакни чалди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

40. Маненинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси хавфли чиққанди ва дарвозабон сэйв ижро этди, ҳакам эса офсайд қайд этди, аммо бу ерда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди. 

37. Бугунги ўйинда ҳимоячилар шунчаки "расво" ўйнашмоқда ва шу сабаб голлар ҳам кам эмас.

33. Салаҳ! Ҳужумчи жарима майдончаси ичидан рақиб дарвозасига тўпни "қадаб қўйди".

30. Гооол!! Ван Дейкдан хато! Бэмфордда дубль, "Ливерпуль" ҳимоячисидан эса ўта қўпол хато.

28. Мельедан ажойиб сейв! Зарба муаллифи эса "Лидс" ўйинчиси Стрейк. Автогол бўлишига бир баҳя қолган эди.

25. Хендерсон жарима майдончасига кирмасдан рақиб дарвозасини нишонга олди. Зарба кучли, аммо дарвозабон ўз ўрнида.

20. Ван Дек! Робертсон бурчак зарбасидан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. "Лидс" ўйинчилари жуда ҳам бўш ўйнашди ва нидерландиялик футболчи қийинчиликсиз гол урди.

16. Робертсонда офсайд бор эди. Дарвозабон олдинга чиқиб кетганидан сўнг Мане тўпга эгалик қилиб "Лидс" дарвозасини ишғол этган эди. Аммо, олдинроқ шотландиялик ҳимоячи ўйиндан ташқари ҳолатда эди!

12. ГООООЛЛЛЛЛ!! "ЛИДС". Харрисон "Ливерпуль"нинг икки ўйинчисини осонлик алдаб ўтди ва тўпни Алиссон дарвозасига жойлаб қўйди.

8. Гоол! Офсайд! "Лидс" ҳисобни тенглаштирган эди, аммо "оқлар" ўйинчиси офсайдда қолиб кетган эди.

4. Салаҳҳҳҳҳҳҳҳҳ. Гооооооооолллллллл! Мисрлик футболчи 11 метрлик нуқтада адашмади.

4. Пенальти! Салаҳнинг жарима майдончаси ичида берган зарбасини "Лидс" ўйинчиси қўли билан қайтарди.

2. Фирмино! Бразилиялик ҳужумчини Кейта ажойиб вазиятга чиқариб юборган эди. Аммо, Роберто яхши имкониятдан фойдалана олмади.

1. Ўйинга старт берилди!

- Жамоалар ўйин олдидан

- Ассалом алейкум футбол ишқибозлари. Тез орада бошланадиган Англия чемпионати 1-тур доирасидаги "Ливерпуль" - "Лидс" ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика