UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Олимпик Мобиуз"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  0 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  1 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  8 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1

АПЛ. "Челси" - "Манчестер Сити" учрашувидан олдин фактлар Янгиликлар

АПЛ. "Челси" - "Манчестер Сити" учрашувидан олдин фактлар

Бугун тунда АПЛнинг 19-тури доирасидаги "Челси" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтади.

Хўш, бугунги учрашув олдидан ким қандай кайфиятда?

Аслини олганда иккала жамоа ҳам сўнгги ўйинида синхрон натижа қайд этди. Лондон клуби "Ноттингем Форест" майдонида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди. "Шаҳарликлар" эса ўз майдонида "Эвертон"ни мағлуб эта олмади, 1:1. Демак, бу борада тенглик.

Ўзаро ўйинларда сўнгги пайтларда кичик устунлик "Сити" томонида. "Челси" "Сити"га қарши сўнгги 4 ўйинда 3 мағлубият ва 1 дуранг қайд этди, аксига олиб, дарвозага гол ҳам ура олмади. "Аристократлар" "Ман Сити"ни сўнгги бора 2021 йилги ЕЧЛ финалида мағлуб этганди, 1:0.

Агарда умумий натижаларга эътибор берадиган бўлсак, ўзаро ўйинлардаги устунлик "Челси" томонида: 170 ўйинда 69 ғалаба. "Сити" эса шуларнинг 61тасида муваффақиятга эришган. 40 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. "Челси" 228, "Сити" эса 217 гол урган.

Аммо жамоаларнинг ҳозирги кайфияти хатто сўнгги ўйинга ҳам боғлиқ эмас. Биргина Холанднинг ўзи "Челси"дан кўп гол ургани, Лондон клуби сўнгги 7 ўйинда ғалабага эриша олмаётгани, шу боисдан 10-ўринга тушиб кетгани. Ҳа, Грэм Поттер шогирдларининг иши яхши эмас. Аммо муҳим ўйинлар олдидан бу ҳолат ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Тарихда бундай пайтларда "Челси" ғалабаларга эришганини кўп кўрганмиз.

Таркибда йўқотишлар борми? Аслида "Челси"нинг пастга шўнғитёгани сабабларидан бири ҳам шу. Нголо Канте, Бен ЧИллуэлл, Рис Жеймс, Эдуар Менди, Уэсли Фофана, Армандо Броя каби футболчилар лазаретда. "Сити"да эса Рубен Диаш баҳсни ўтказиб юборади.

Аммо буларга эътибор берманг. Бизни олдинда зўр ўйин кутмоқда:

"Челси" - "Манчестер Сити". 01:00

Лондон, "Уэмбли"

Бош ҳакам: Пол Тирни

Қанот ҳакамлари: Константин Хатцидакис, Нил Дэвис.

Тўртинчи ҳакам: Роберт Жонс.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика