UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56Роналду ЧЛ қуръасига тақиб келган тақинчоқларнинг нархини биласизми?  6 17:08 "Футбол олами". Фарғонадаги кубок финалида водий дербисини кўрамиз   4 16:45Сиаваш Ҳақназари: "Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ, ўзимизнинг аниқ мақсадимиз бор"  1 16:30"Арсенал" - "Брайтон"  5 16:18Нега? "Челси" АПЛ ва ФИФА сабаб бир трансферни бекор қилди  0 15:24Нималар бўляпти? "Наполи" Осимхенни А Серия мавсум қайдномасига киритмади, рақамини эса бошқа футболчига беришди  3 14:52"Митти камера". Драмага айланиб кетган тўқнашувда "Андижон" финалга чиқди  3 14:36Сон Хён Миннинг отаси жазоланди  0 14:03Ди Мария фаолиятидаги энг ёмон мураббий ким бўлганини айтди: "Шубҳаларингиз бўлса, уларни тарқатиб юборишга тайёрман"  5 13:51"Навбаҳор" финалда. Водийликларга аталган кундан ГАЛЕРЕЯ  26 13:37АПЛда ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клуб номини биласизми?  2 13:13Хитойдаги халқаро ўртоқлик ўйинлари учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига кимлар чақирилди?  2 12:13"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик”  8 12:0040 млн. еврога сотиб олинган футболчи яна ижарага бериб юборилди  0 11:43МЮ тарбияланувчиси "қизил иблислар"нинг ҳимоядаги ўйинини танқид қилди  0

АПЛ. Бугунги икки ўйин учун превью Янгиликлар

АПЛ. Бугунги икки ўйин учун превью

23 июнь оқшомида Англия премьер-лигаси 31-турига старт берилади.

Бугун бизни олдинда икки учрашув кутмоқда. Булар -  “Лестер” – “Брайтон”, “Тоттенхэм” – “Вест Хэм”. 

23.06 22:00 (Тошкент вақти) “Лестер” – ”Брайтон”

"Лестер" ўтган турда "Уотфорд" билан дуранг ўйнади - 1:1. Эндиликда "тулкилар" "Челси"дан 3 очко олдинда боришмоқда ва 3-ўринга жойлашишган.

"Брайтон" ҳам "Арсенал"ни мағлуб этди (2:1) ва олдинга катта қадам ташлади. Жамоа Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолиши тобора ойдинлашиб боряпти ва улар 15-ўринни эгаллаб туришибди. 

"Брайтон" бу мавсум меҳмондаги ўйинлардан фақат 2 тасида ғалаба қозона олган, холос. "Брайтон” "Лестер"га қилинган сўнгги 2 сафар учрашувида мағлубиятга учраган. 

Таркиблар бўйича

"Лестер"да Рикардо Перейра октябрга қадар сафдан чиққан, ўнг қанот ҳимоясида Жеймс Жастин мавсум охиригача ўзини кўрсатиш имкониятига эга.  

"Уотфорд"га қарши баҳсда Айозе Переснинг ўрни билинди ва у бугун Марк Олбрайтоннинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.

Ўтган турда захирадан ўйинга тушган Демарай Грей Харви Барнсга рақобат туғдиришга уриниб кўради. 

Деннис Пратда кичик жароҳат кузатилгани боис жамоасига ёрдам бера олмаслиги эҳтимоли бор.

"Брайтон" бош мураббийи Грэм Поттерда ортиқча муаммо йўқ. Бугун ротацияга қўл урилиши ва "Арсенал"га қарши ўйнмаганлар яшил майдонда кўриниш беришлари мумкин.  

Масалан, бугунга баҳсда ҳимоячи Мартин Монтойя  ва ярим ҳимоячи Солли Марч иштирок этиши кутилмоқда.    

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Лестер” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Брайтон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

33 та

15 (45%)

4:1

12 (36%)

4:1

6 (18%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Брайтон" сўнгги 3 сафар учрашувида дуранг ўйнаган (Премьер-лига).

- "Лестер"нинг охирги 6 уй ўйинида 2 тадан кўп гол урилган (Премьер-лига). 

- "Лестер" "Брайтон"га қарши сўнгги 5 ўйинда ютқазмаган (барча мусобақалар).

Тахминий таркиблар

"Лестер” (4-1-4-1): Шмейхель - Жастин, Эванс, Сёюнжю, Чилуэлл - Ндиди - Перес, Мэддисон, Тилеманс, Барнс - Варди 

"Брайтон” (4-3-3): Райан - Монтойя, Уэбстер, Данк, Бёрн - Муй, Прёппер, Биссума - Марч, Мопе, Троссард 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Перейра, Амарти ("Лестер"), Искьердо ("Брайтон") 

Сўроқ остида: Пратт ("Лестер"), Альсате ("Брайтон") 

Лестер

Премьер-лига . 31-тур

23/06/2020, 22:00

0
:
0
Тугади

Брайтон

Стадион: King Power Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Ли Мейсон

45'
90'
12'  Джеймс Джастин
34'  Уилфред Ндиди
69'  Келечи Ихеаначо (Харви Барнс)
69'  Нампалис Менди (Юри Тилеманс)
73'  Демарай Грей (Айосе Перес)
14'  Нил Мопе
24'  Адам Уэбстер (Шейн Даффи)
36'  Дэйл Стивенс
57'  Нил Мопе (Леандро Троссард)
58'  Алексис Макаллистер (Солли Марч)
58'  Ив Биссума (Дэйви Проппер)
80'  Шейн Даффи
82'  Аарон Коннолли (Гленн Мюррей)

24.06 00:15 (Тошкент вақти) “Тоттенхэм” – “Вест Хэм"

"Тоттенхэм" ўтган турда МЮ билан дуранг ўйнади - 1:1. "Тоттенхэм" 7 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. 

"Вест Хэм" ўтган турда ўз майдонида "Вулверхэмптон"га енгилди - 0:2. Жамоа "Тоттенхэм" майдонига қилган сўнгги 3 ташрифида фақат мағлубият қайд этган. 

"Тоттенхэм" 8-ўринда бораётган бўлса, "Вест Хэм" 17-ўринда ва Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи остида турибди.   

Таркиблар бўйича

“Тоттенхэм”нинг асосий ўйинчиси Деле Алли дисквалификациядан кейин қайтди ва майдонга тушиш эҳтимоли юқори ва у марказга Кейннинг ортига жойлашади. 

Жароҳат туфайли МЮга қарши баҳсни ўтказиб юборган Лукас Моуранинг ҳолати номаълум.

Хуан Фойт, Жафет Танганга ва Трой Парротт ўйинни аниқ ўтказиб юборади.     

"Вест Хэм"да Масуаку, Забалета, Огбонна ва Алле жароҳатланганлар рўйхатини ташкил этишади.      

Роберт Снодграсснинг белидаги жароҳати таҳлил этилади ва майдонга тушиш-тушмаслиги бўйича бир қарорга келинади.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Тоттенхэм” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Вест Хэм” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

154 та

66 (43%)

5:0, 6:1

51 (33%)

4:0

37 (24%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Вест Хэм" охирги 6 сафар ўйинида ютқазган (Премьер-лига).

- "Тоттенхэм" сўнгги 5 ўйинида ғалаба қозонмаган (барча мусобақалар). 

- "Тоттенхэм" сўнгги 5 уй ўйинидан 1 тасида ютган (барча мусобақалар).

Тахминий таркиблар

"Тоттенхэм” (4-2-31): Льорис - Орье, Санчес, Алдервейрелд, Дэвис - Сиссоко, Уинкс - Бергвейн, Алли, Сон - Кейн

"Вест Хэм” (4-1-4-1): Фабиански - Фредерикс, Дьоп, Бальбуэна, Крессуэлл - Райс - Боуэн, Нобл, Соучек, Ярмоленко - Антонио     

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Фойт, Танганга, Парротт ("Тоттенхэм"), Огбонна, Масуаку, Забалета, Алле ("Вест Хэм")

Сўроқ остида: Парротт “Тоттенхэм”), Снодграсс ("Вест Хэм")

Тоттенхэм

Томаш Соучек - 64', Гарри Кейн - 82'

Премьер-лига . 31-тур

24/06/2020, 00:15

0
:
2
Тугади

Вест Хэм

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
45'  Сон Хын Мин
51'  Гарри Кейн
59'  Деле Алли (Эрик Ламела)
64'  Томаш Соучек
67'  Бен Дэвис
72'  Лукас Моура (Стивен Бергвейн)
82'  Гарри Кейн
82'  Сон Хын Мин
86'  Сон Хын Мин (Харри Уинкс)
15'  Пабло Форнальс
26'  Марк Нобл
71'  Марк Нобл (Мануэль Лансини)
71'  Пабло Форнальс (Фелипе Андерсон)

Турнир жадвали 


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика