UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  17 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1

АПЛ. Погбанинг голи "Манчестер Юнайтед"ни АПЛ пешқадамига айлантирди Янгиликлар

АПЛ. Погбанинг голи "Манчестер Юнайтед"ни АПЛ пешқадамига айлантирди

АПЛнинг 1-тури доирасида қолдирилган "Бернли" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Бернли – Манчестер Юнайтед 0:1

Гол: Погба (71, 0:1).

Бернли – Поуп, Ми, Питерс, Тарковски, Лоутон, Браунхилл, Брэйди (Макнил, 65), Гудмундссон, Вествуд, Барнс (Родригес, 88), Вуд (Видра, 80).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Уан-Биссака, Байи, Магуайр, Бруну Фернандеш (Мактомини, 89), Матич, Погба, Кавани, Марсьяль, Рэшфорд (Гринвуд, 80).

Огоҳлантириш: Шоу (32), Бруну Фернандеш (45), Вествуд (62).

Бернли

Премьер-лига . 1-тур

13/01/2021, 01:15

1
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Поль Погба - 71'

Стадион: Turf Moor, 0 томошабин

Бош ҳакам: Kevin Friend

45'
90'
27'  Роберт Брэди
62'  Эшли Уэствуд
65'  Роберт Брэди (Дуайт Макнил)
80'  Крис Вуд (Матей Выдра)
88'  Эшли Барнс (Джей Родригес)
32'  Люк Шоу
45'  Бруну Фернандеш
71'  Поль Погба
71'  Маркус Рэшфорд
80'  Маркус Рэшфорд (Мэйсон Гринвуд)
89'  Бруну Фернандеш (Скотт Мактоминей)
90'  Антони Марсьяль (Аксель Туанзебе)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" АПЛ пешқадамлигига қайтди. Манкунианликларни 17 январь куни "Ливерпуль" билан ўзаро ўйин кутиб турибди.


90+4. Марсьяль нуқта қўйиши мумкин эди. Қулай нуқтадан у яна гол ура олмади.

90+1. УХХХХХХХХХ!! "Бернли" жуда қулай имкониятни йўққа чиқарди. Аввалига Тарковски, кейинчалик Жей Родригеснинг зарбалари ўхшамади.

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБААААААА!! Видранинг кучли зарбаси Байига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бугун Байи икки марта жамоани голдан қутқарди. Байида иккита сейв бор)

85. "Бернли"да яна бир ноаниқ зарба. Бугун Де Хеа сейв намойиш қилмади. Чунки мезбонлар аниқ зарба йўллай олмади.

82. УХХХХХ!! МЮда жуда хавфли вазият! Марсьяль гол уришга яқин келганди. Питерс вазиятни бартараф этди.

79. "Юнайтед" яна ҳужумга ўтди. Бироқ ҳимоячилар жуда зич ўйнаётгани сабабли уларни ёриб ўтиш қийин бўляпти.

75. Ўйин манкунианликларнинг тўлақонли устунлиги остида кечмоқда.

71. ГОООООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорднинг пасидан кейин Погба ҳисобни очди!! Супер гол!! "Юнайтед" адолатли тарзда гол урмоқда! Бу гол эса жамоани пешқадамга айлантиради.

67. ЗАРБААААААА!! УХХХХХ!! Кавани ҳисобни очиши мумкин эди. Зарба ноаниқ.

64. МЮдан яна бир ажойиб ҳужум. Рэшфорднинг қанотдан оширган тўпини Поуп ушлаб олди.

60. Фернандеш яна бир бор жарима майдончаси ташқарисидан рақиб постини нишонга олди. Поуп ўз ўрнида.

56. Фернандешнинг зарбасини Поуп ушлаб олди.

52. ЗАРБААААААА!!! Марсьялнинг пасидан кейин Каванининг зарбаси рақибига тегиб, дарвозабонга бориб тушди.

49. Фернандешнинг кучли зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Танаффус!

Биринчи бўлимга атиги 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБАААААААА!! Марсьяль узоқ масофадан "ўргимчак тўри" томон тўпни тепди. Поупдан супер сейвни кўрдик!

43. Вуд гол урганди. Бироқ унгача Магуайрга қарши қўполлик ишлатилди.

38. УХХХХХ!! Каванининг акробатик услубда йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячиси юзи билан қайтарди.

36. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Шоунинг узатган тўпини Магуайр ўткир бурчакдан дарвозага киритди! Йўқ, гол инобатга олинмади.

32. Ниҳоят, якуний қарор. Шоу фол ишлатган бўлиб чиқди ва унга сариқ карточка берилди. Кавани йиқитилган вазият эса бекор қилинди.

30. ВАР Люк Шоуга эхтимолий қизил карточка вариантини кўрмоқда. Менимча, Шоуга қизил берилса керак.

27. УХХХХ!! Кавани йиқитилди. МЮда жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси.

25. ЗАРБАААА!! Марсьяль қулай нуқтага чиқиб борди ва тўпни Каванига оширмасдан, ноаниқ зарба йўллаб қўя қолди.

22. УХХХХ!! Вуднинг зарбаси Байига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

20. Меҳмонлардан ажойиб ҳужум! Фернандешнинг чиройли узатмасидан кейин Марсьяль чалқанча услубда зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

17. Ўйиндаги илк хавфли ҳужум ташкиллаштирилди. Шоунинг паси кутилмаганда барчадан ўтиб кетди. Фернандешнинг зарбаси эса ўхшамади.

15. МЮ ҳужумга ўтганди. Бироқ Матичнинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

10. Дастлабки декада жуда зерикарли ўтди.

6. Ўйин темпи паст. Вазиятлар йўқ.

1. Бироз қизиқарли ҳолат билан учрашувга старт берилди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Терф Мур" стадионига қаратамиз. Бугун ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" АПЛ пешқадамлиги учун курашади.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика