
Айни дамда АПЛ тўпурарлар рўйхатини "Челси" ҳужумчиси Диего Коста бошқариб бормоқда. Лондон клуби футболчиси ҳисобида 6 та гол бор. Серхио Агуэро, Майкл Антонио ва Ромелу Лукакулар 5 тадан гол билан иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. Этьен Капу, Жермейн Дефо, Златан Ибрагимович, Жеймс Милнер, Алексис Санчес, Сон Хён Мин ҳамда Стерлинг ҳисобида 4 тадан гол мавжуд.