UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 3:1  0 08:45"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди  0 08:35Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" 1:2  0 08:19Эрон футбол федерацияси президенти эронликларни ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  7 07:52Ямал ХХI асрда ушбу натижага эришган илк футболчи  0 07:26Суперлига. Бугун 1-тур якунланди  3 07:00Эрон терма жамоаси ЧМ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин — Маrcа  5 03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  1 03:10Лига 1. ПСЖ меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 02:56Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  3 02:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда қийин ғалабага эришди, Роналду пенальтидан фойдалана олмади  14 01:30АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:1  11 01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  9 00:52Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”  6 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  15

Анзур Исмоиловда 99та бўлди Янгиликлар

Анзур Исмоиловда 99та бўлди

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда China Cup 2019 доирасидаги дастлабки баҳсини ўтказди.

Уругвай билан кечган ўйинда вакилларимиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шуни айтиш лозим, бу ўйин тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов учун миллий терма жамоадаги 99-учрашув бўлди. Анзур Уругвай билан баҳсга қадар бош жамоамизда 98та учрашув ўтказганди. 

У яна битта баҳсда майдонга тушадиган бўлса, ўйинлари сонини 100тага етказиб олади ва юзлик маррани забт этган тўртинчи футболчи бўлади. Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасида ҳозирча 100та ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчилар сони уч нафарни ташкил этади. Булар - Тимур Кападзе, Сервер Жепаров ва Игнатий Нестеров. 

Агар 25 март куни Хитой билан кечадиган учрашувда Анзур Исмоилов яна майдонга тушадиган бўлса, бу унинг учун 100-ўйин бўлади. Анзур Исмоилов терма жамоадаги дебютини 2007 йил 2 июль куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказган. Ўшанда жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Агар йилма йил оладиган бўлсак, Анзур 2007 йил 3та, 2008 йил 9та, 2009 йил 8та, 2010 йил 7та, 2011 йил 8та, 2012 йил 8та, 2013 йил 12та, 2014 йил 7та, 2015 йил 13та, 2016 йил 8та, 2017 йил 5та, 2018 йил 7та ва бу йил ҳисобидан ҳозирча 4та ўйинда майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, бунда расмий ўйинлар билан биргаликда ФИФА кунлари ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ҳам ҳисобга олинган. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика