UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  108 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  394 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Анзур Исмоилов: "Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар деяпти" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар деяпти"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бугун футболчиларимиз КХДРга қарши тўп тепишади. "Миллий" ("Бунёдкор") стадионида кечадиган баҳс соат 19:00да старт олади. Ушбу ўйиндан олдин тайёргарлик ва бошқа мавзулар ҳақида терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоиловдан интервью олдик.

- КХДР билан ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?
- Бир ҳафтадан бери шу ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, машғулотлар яхши кечди, энди ўйинда ўзимизни кўрсатиб ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

- Бош мураббий Эктор Купер футболчилардан асосан нимани хоҳлаяпти?
- Биринчи навбатда тартиб-интизомни ва ҳамма ўзига белгиланган жойда ўйнашини. Купер доим менинг айтганимни қилинглар дейди. У ҳимояга катта эътибор қаратяпти. Мустаҳкам ҳимояланишимиз керак дейди. Купернинг наздида ҳар бир футболчи ўзига юклатилган вазифани билиши керак. Кейин бу мураббийга ўйин пайтида ўз билганича олдинга чиқиб кетган футболчилар ёқмайди.

- Сизнингча, КХДР қанчалик жиддий рақиб?
- Бу жамоани кўпинча ютиб келганмиз, лекин яхши рақиб деб ўйлайман.  

- Миллий терма жамоамиз 10та ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Бу нарса футболчиларни хавотирга соладими?
- Албатта, биз ҳам бундан хафа бўламиз. Жамоадошлар ўзаро йиғилганда шу ҳақда гап боради ва ютишимиз керак деймиз. Лекин ҳозирги машғулотлардан келиб чиқсак, эътибор кўпроқ ҳимояга қаратиляпти. Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар, кейин ярим ҳимоя, ундан кейин ҳужумда ўйнашни ўрганасизлар деди.

- Осиё Кубогигача ҳужумда қандай ўйнашни ўрганишга вақт етармикан?
- Энди билмадим. Ҳали олдимизда яна 4-5та ўртоқлик учрашуви бор. Шу ўйинларда бошқача усулни синаб кўрсак керак. Лекин секин-аста ҳимоявий футболни ўрганяпмиз. Эктор Купер қўл остида иккита йиғинда қатнашган бўлсак, иккаласида ҳам урғу ҳимоявий футболга қаратилди.

- Машғулотларни кузатганимизда Купер ҳимоячиларни чақириб олиб сизлар билан алоҳида ишлаяпти.
- Ҳа, унинг асосий мақсади кучли ҳимояни шакллантириб олиш. Ундан кейин ярим ҳимоя ва ҳужум ҳақида ўйласак керак.

- Футболчилар мураббийнинг ўйин услубини қандай қабул қилишди?
- Энди биз майдондаги ўйинчиларимиз. Мураббий нима деса шуни бажаришга ҳаракат қиламиз. Купер фақат "орқада ётинглар" деяётгани йўқ. Керак пайтда ҳужумга ҳам ўтинглар, бироқ ҳимоя асло эсдан чиқмасин деяпти.

- Мураббий танлаган тактика тезроқ натижа кўрсатишга қаратилган. Шундан келиб чиқиб Осиё Кубогида ижобий натижа кутсак бўладими?
- Албатта, биз ҳам шунга ҳаракат қиламиз. Мураббийимиз ҳеч кимга эътибор бермасдан фақат менинг айтганимни қлинглар, менга ишонинглар деяпти. Натижада биз ҳам унга ишониб машғулотларда ишлаяпмиз. 

- Бизнинг футболчиларга тўпсиз футбол ўйнаш қийин эмасми? Бунга айниқса ҳимоячилар жисмоний жиҳатдан дош бера оладими?
- Сурия билан кечган биринчи ўйинга чиққанимизда ҳам эътиборни ҳимояга қаратдик. Эктор Купер сизларни ҳимояда қандай тўп тепишингизни кўрмоқчиман деди. Энди ҳозир футбол ўйнаш ҳаммага қийин. Лекин биз ҳам ҳаракат қиламиз. 

- КХДР ва Қатар билан бўладиган ўйинларда натижа муҳимми?
- Албатта, ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Лекин мураббий бизга натижани умуман ўйламанглар, фақат менинг айтганимни бажаринглар деди.

Х.Холиқов ва Ш.Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика