UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Анзур Исмоилов: "Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар деяпти" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар деяпти"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бугун футболчиларимиз КХДРга қарши тўп тепишади. "Миллий" ("Бунёдкор") стадионида кечадиган баҳс соат 19:00да старт олади. Ушбу ўйиндан олдин тайёргарлик ва бошқа мавзулар ҳақида терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоиловдан интервью олдик.

- КХДР билан ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?
- Бир ҳафтадан бери шу ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, машғулотлар яхши кечди, энди ўйинда ўзимизни кўрсатиб ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

- Бош мураббий Эктор Купер футболчилардан асосан нимани хоҳлаяпти?
- Биринчи навбатда тартиб-интизомни ва ҳамма ўзига белгиланган жойда ўйнашини. Купер доим менинг айтганимни қилинглар дейди. У ҳимояга катта эътибор қаратяпти. Мустаҳкам ҳимояланишимиз керак дейди. Купернинг наздида ҳар бир футболчи ўзига юклатилган вазифани билиши керак. Кейин бу мураббийга ўйин пайтида ўз билганича олдинга чиқиб кетган футболчилар ёқмайди.

- Сизнингча, КХДР қанчалик жиддий рақиб?
- Бу жамоани кўпинча ютиб келганмиз, лекин яхши рақиб деб ўйлайман.  

- Миллий терма жамоамиз 10та ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Бу нарса футболчиларни хавотирга соладими?
- Албатта, биз ҳам бундан хафа бўламиз. Жамоадошлар ўзаро йиғилганда шу ҳақда гап боради ва ютишимиз керак деймиз. Лекин ҳозирги машғулотлардан келиб чиқсак, эътибор кўпроқ ҳимояга қаратиляпти. Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар, кейин ярим ҳимоя, ундан кейин ҳужумда ўйнашни ўрганасизлар деди.

- Осиё Кубогигача ҳужумда қандай ўйнашни ўрганишга вақт етармикан?
- Энди билмадим. Ҳали олдимизда яна 4-5та ўртоқлик учрашуви бор. Шу ўйинларда бошқача усулни синаб кўрсак керак. Лекин секин-аста ҳимоявий футболни ўрганяпмиз. Эктор Купер қўл остида иккита йиғинда қатнашган бўлсак, иккаласида ҳам урғу ҳимоявий футболга қаратилди.

- Машғулотларни кузатганимизда Купер ҳимоячиларни чақириб олиб сизлар билан алоҳида ишлаяпти.
- Ҳа, унинг асосий мақсади кучли ҳимояни шакллантириб олиш. Ундан кейин ярим ҳимоя ва ҳужум ҳақида ўйласак керак.

- Футболчилар мураббийнинг ўйин услубини қандай қабул қилишди?
- Энди биз майдондаги ўйинчиларимиз. Мураббий нима деса шуни бажаришга ҳаракат қиламиз. Купер фақат "орқада ётинглар" деяётгани йўқ. Керак пайтда ҳужумга ҳам ўтинглар, бироқ ҳимоя асло эсдан чиқмасин деяпти.

- Мураббий танлаган тактика тезроқ натижа кўрсатишга қаратилган. Шундан келиб чиқиб Осиё Кубогида ижобий натижа кутсак бўладими?
- Албатта, биз ҳам шунга ҳаракат қиламиз. Мураббийимиз ҳеч кимга эътибор бермасдан фақат менинг айтганимни қлинглар, менга ишонинглар деяпти. Натижада биз ҳам унга ишониб машғулотларда ишлаяпмиз. 

- Бизнинг футболчиларга тўпсиз футбол ўйнаш қийин эмасми? Бунга айниқса ҳимоячилар жисмоний жиҳатдан дош бера оладими?
- Сурия билан кечган биринчи ўйинга чиққанимизда ҳам эътиборни ҳимояга қаратдик. Эктор Купер сизларни ҳимояда қандай тўп тепишингизни кўрмоқчиман деди. Энди ҳозир футбол ўйнаш ҳаммага қийин. Лекин биз ҳам ҳаракат қиламиз. 

- КХДР ва Қатар билан бўладиган ўйинларда натижа муҳимми?
- Албатта, ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Лекин мураббий бизга натижани умуман ўйламанглар, фақат менинг айтганимни бажаринглар деди.

Х.Холиқов ва Ш.Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика