UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  16 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

Анхель Лопес: "Ўзбекистон футболидан ижобий маънода ҳайратдаман" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Ўзбекистон футболидан ижобий маънода ҳайратдаман"

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги "Бунёдкор" – "Сурхон" (0:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида 

- Йигитларимиз билан фахрланаман. Биз чиройли ва сифатли ўйин намойиш қилдик. Биз майдонда устунлик пайтлар ҳам бўлди. Майдонда боримизни бердик. "Бунёдкор" Суперлигада кам очко тўпламаган, муносиб рақиб. 

- Жамоа бугун ҳимояда яхши ўйнади, бироқ ҳужумда оқсаш кузатилмоқда...

- Ҳужумчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Бизда яхши савиядаги ҳужумчилар мавжуд. Тўғри, уларда ҳаммаси ҳам ўхшамади, бироқ фаол ҳаракатланишди. Биз "Бунёдкор"ни ўрганиб чиққандик, улар "Металлург"га 4 та гол уришди, бу бежиз эмас. Биз жамоавий ўйин кўрсатамиз. 

- "Сурхон" бош мураббийи сифатида 6 та расмий ўйин ўтказдингиз. Мана шу муддат ичида ўзбек футболи ҳақидаги тасаввурларингиз қанчалик ўзгарди?

- Тўғриси, ижобий маънода ҳайратдаман. Чунки бу ерда футбол юқори савияда – ташкилотчилик, жамоалар ва ҳоказо. Биз кўп меҳнат қилаётганимизга қарамай, ҳамма ўйинда ҳам гол ура олмадик. "Навбаҳор", "Бунёдкор" клублари ўйинларини кўришга улгурдим. Айтишим мумкинки, Суперлига Осиёнинг етакчи чемпионатларидан бири экан.  Бу ерда коп вақт ишлашни ва "Сурхон"га фойда келтиришни хоҳлаган бўлардим. 

- Рақиб жамоа сафида энг фаол ўйнаган футболчи сифатида Сарвар Каримовни кўрсата оласизми?

- "Бунёдкор" ўз услубига эга кучли жамоа. Мен Давронжон Эргашев ва Дилшод Жўраевни ажратиб кўрсатган бўлардим. Улар тажовузкор ҳаракат қилишади ҳамда майдонда кўп меҳнат қилишади. Ўйиндан олдин йигитларга уларни эътироф этгандим ва жиддий ҳозирлик кўргандик.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика