Анхель Лопес: "Насаф" индивидуал тарафлама жуда кучли футболчилардан иборат таркибга эга"
23 авг 2022 21:37
Янгиликлар
Анхель Лопес: "Насаф" индивидуал тарафлама жуда кучли футболчилардан иборат таркибга эга"
Coca Cola Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" (1:2) баҳсидан кейин термизликлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрлари билан ўртоқлашди.
"Футболчиларимизнинг бутун ўйин давомидаги ҳаракатларидан мамнунман. Улар охиригача курашишди. Борларини беришганидан хурсандман.
Рақиб индивидуал тарафлама жуда кучли футболчилардан иборат таркибга эга. Улар битта ҳужум орқали иккинчи голни уриб кетишди. Шундан сўнг жуда қийин бўлди.
Ҳа, мағлуб бўлдик, бироқ рақобатбардош жамоа сифатида кўринганимиздан, ўз ўйинимизни кўрсатишга уринганимиздан қониқиш ҳосил қилдим", – деди испаниялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар