UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  0 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  1 20:10Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  27 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  1 19:30 "Реал" - "Кадис"  6 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин термизликлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Индивидуал хатолар туфайли бизда катта муаммолар юзага келди. Шунга қарамасдан, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди. Кейин жуда қийин ҳолатга тушдик, ҳеч нарса ўхшамади.

- "Сурхон" прессингда жуда кучли. То гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши эди. Жамоа олдинги чизиқда юқори прессинг қўллаётганига қарамасдан, гол уриш борасида самара чиқаролмаяпти...

- Фикрларингизга қўшиламан. Wyscout статистикасига кўра, юқори прессинг қўллашда энг кучли жамоалардан биримиз. Футболчиларимиз ҳамиша чин дилдан ўйнашмоқда. Ҳеч бир жойда бўш ҳудуд қолдирмасликка уринишмоқда. Прессинг орқали ҳаммасини ёпишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ афсуски, бизга имкониятлардан унумли фойдалана олмаслик панд беряпти. Ўз йўлимиздан қайтмоқчи эмасмиз. Агар бугун биринчи голни биз урганимизда, ўйинни назорат қилган бўлардик, аммо ўхшамади. 

- Жамоа охирги дақиқаларда яхши ҳужум уюштирди. Бу яққол сезилди. Тактикани ўзгартирганмидингиз? 

- Бу оддий ҳолат. Жамоалар 0:2 ҳисобида ютқазиб турган пайтда ҳужумга ўтаверишади. Биз ҳам худди шундай қилдик. Бугун омад бизга клуб боқмади. Келаси учрашувларда очко йиғишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика