UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  0 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  11 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  20 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Анвар Хожимирзаев: "Де Брюйнега фақат "Қўқон-1912"да эмас, ёшлигимдан ўхшатишади" — "шунқорлар"нинг гол "машинаси" Анвар Хожимирзаев билан интервью Янгиликлар

Анвар Хожимирзаев: "Де Брюйнега фақат "Қўқон-1912"да эмас, ёшлигимдан ўхшатишади" — "шунқорлар"нинг гол "машинаси" Анвар Хожимирзаев билан интервью

Бу йил нафақат "Қўқон-1912"нинг балки Про лиганинг тўпурари бўлиб турган Анвар Хожимирзаев рақиблар дарвозасига 10та гол урди.

"Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожо билан тенг кўрсаткич қайд этиб турган футболчи фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумни ўтказмоқда. Анвар Хожимирзаев сўнгги 3 йилда рақиблар дарвозасини 14 бор аниқ нишонга олган ва шундан 10таси жорий мавсумга тўғри келади. "Шунқорлар"нинг "снайпери" бўлиб турган Анвар Хожимирзаев кеча бўлиб ўтган "Юниред" билан учрашувда ҳам чиройли гол урди ва бу гол амалда мезбонларга уч очко келтирди. Умумий ҳисобда у 13та учрашувда 13та фойдали ишни амалга оширган 10+3. Ўйиндан сўнг Анвар Хожимирзаев билан суҳбатлашиш истаги туғилди. 

- "Юниред" билан ўйин ҳақида...

- Интервьюга таклиф қилганингиз учун катта раҳмат. "Юниред" билан қийин аммо яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам охиригача курашди. Майдонда жанг кечди, десам муболаға бўлмаса керак. Мухлислар ҳам чиройли ўйин гувоҳига айланишди. 

- Иккинчи даврада жамоа "Шўртан", "Машъал", "Юниред" каби жамоалар билан ўйнади. Олдинда кутаётган Суперлига йўлланмаси учун асосий рақобатчилар билан учрашувларга ҳам тайёрмисизлар?

- Албатта. Мураббийлар штаби ва жамоадошларимга ишонаман. Бу ғалабалар билан тўхтаб қолиш нотўғри. Худо хоҳласа Суперлига йўлланмасини қўлга кирита оламиз, деган умиддаман. Бунга ишонаман. 

- Бу йил фаолиятингиздаги энг яхшиси бўляпти. Мураббийлар сизни тўпурарлик салоҳиятингизни очдими? 

- Ҳаммаси худодан. Ота-онамиз дуолари ва жамоадошларим меҳнати сабаб голлар уряпман. Бир ўзим натижага эриша олмайман. 

- 28 ёшдасиз ва кўпчилик бунга қадар фаолиятингиз қандай кечганини билмайди. Бу борада маълумот бера оласизми?

- Фарғоанинг "Истиқлол" ва "Нефтчи", "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепганман. 2013 йилда фаолиятимни бошлаган бўлсам, асосий қисмини Биринчи лиганинг "Косонсой", "Хотира-79", "Истиқлол" жамоаларида ўтказганман. Илгари қуйи лигалар бугунидек кузатувда ва эътиборда бўлмаган. Насибамиз шу экан, худога шукур қиламиз. Кимдир кеч, кимдир эрта кўзга кўринади. 

- 2020 йил Андрей Канчельскис бошқараётган "Навбаҳор" сафига бориб қўшилгансиз. Аслида наманганликсиз, шундай экан нима учун "лочинлар" таркибида ўйнаб кета олмагансиз?

- Барча мураббийни ўз услуби бор. Балки Андрей Канчельскисни услубига мос келмагандирман. Хуллас келиша олмадик ва кетишга қарор қилдим. 

- Де Брюйне лақабини қачон беришган?

- Аслида ёшлигимдан Де Брюйнега ўхшатишади. Одам одамга ўхшайдида (кулади). Ўйинларини кузатиб бораман, юқори савиядаги футболчи. 

- Мавсум охиригача нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Худо хоҳласа, насиб қилганини кўрамиз. Биринчи мақсадим "Қўқон-1912" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика