UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Хави «Барселона»даги сўнгги учрашувидан сўнг нималар деди?  0 09:58Бошкович "Сўғдиёна"нинг тарихий натижаларини янгилашда давом этади  0 09:36Россиядаги илк совринини қўлга киритган Аббосбек Файзуллаев тақдирлаш маросимида нималар деди?  1 09:02Расман Харри Кейн жорий мавсум «Олтин бутса» соҳибига айланди  2 08:37Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинларида ёшларимизга имконият берган эдик. Мундиалга эса энг кучли таркибимизни олиб келамиз"  5 08:20Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" - "Акжайик" 9:0   1 08:15Серия А. "Верона" - "Интер" 2:2   0 08:11Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги тақдири эълон қилинди  6 08:10Серия А. "Эмполи" - "Рома" 2:1   0 08:05Серия А. "Аталанта" - "Торино" 3:0   0 08:00ЛаЛига. "Севилья" - "Барселона" 1:2   0 07:55Туркия чемпионати. "Коньяспор" - "Галатасарой" 1:3, Галатасарой Туркия чемпиони   0 07:50Чемпионшип плей-офф. "Лидс" - "Саутгемптон" 0:1, "Саутгемптон" АПЛга қайтди   0 07:45Жаҳонгир Усмонов: "Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамизни янгилашни мақсад қилганмиз"  0 07:33Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  0

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз ротация қилишда давом этдик. Чемпионат ўйинларидан олдин ким билан ишлашда давом этишни билиб олишимиз зарур эди. Барчага имкон беришга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз даражаси тушиб кетди.

- Фикрларингиздан келиб чиқсак, жамоа Суперлигада хавфли худудни тарк этиш учун кубокни қурбон қилаяпти десак бўладими?

- Йўқ, гуруҳдан иккита жамоа чиқади. Охирги ўйинимизда асосий таркибга яқин жамоани майдонга ташлаймиз.

- Охирги иккита ўйинда тўпни дуч келган томонга тепиб юборилаяпти. Бунинг сабаби нима?

- Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари кўриниб қолаяпти. Гуруҳ учрашувларида шунақа қийин бўлишини билгандик. Барча жараённи меъёрида ушлашга ҳаракат қилаяпмиз. Урғуни чемпионатга қаратаяпмиз барибир.

- Йигитларда иштиёқ кўринмаяпти...

- Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Бизда энди ким билан давом этиш учун хулосаларимиз бор. Охирги турда натижа учун ўйнаймиз.

- Бугунги натижа жамоа кайфиятига таъсир кўрсатадими?

- Албатта, таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Тегишли хулосаларни чиқарамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
21 апр 23:26:12
Cr7_
Bu yil welcome to pro liga boladi
   
21 апр 22:26:34
Jamshid Abdusamadov
Кизирикни 1-2 та уйинчисидан ташкари хеч кайси бирини танимиман. Канака ротацияни гапирвоти. Асосий состав тушди уринбосарлар тушса хам тушунардим 1-лига жамоасига карши бу уйин шармандалик. Одамда сал эркаклик булса ариза езарди. Ротация килса килмаса 1-лига жамоасини кабул килди. Позорище
   
21 апр 22:19:48
Ўзбек футболининг муҳлиси
Вақтинчалик мураббийсиз, Анварбой. Бу жамоага яхшигина маблағ ажратилмас экан, минг тайёрлансангиз ҳам натижа ўзгармайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика