Анвар Ғофуров ЦСКАга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
23 мар 2024 00:20
Янгиликлар
Анвар Ғофуров ЦСКАга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
"Бунёдкор" бугун ЦСКА билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Россия жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи Анвар Ғофуров ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Қизиқарли ўйин. Яхши рақиб. Бу учрашув бизга яхшигина дарс бўлди. Рақиб тўп билан тез ҳаракат қилди. Биринчи таймда бизда бироз муаммолар бўлди. Футболчиларимизда ўзларига бўлган ишонч биринчи бўлимда унчалик ҳам етарли эмасди. Танаффусда шу масала бўйича суҳбатлашдик. Натижада, иккинчи бўлимда мазмунлироқ ўйин кўрсатдик. Ўзбекистонлик мухлислар ташрифидан хурсанд бўлдик. Улар бизга ёрдам ва куч беришди. Катта раҳмат. Келаси ўйинларда янада яхшироқ ва мазмунлироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, -дейди Анвар Ғофуров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар