UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  5 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  103 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Анвар Бердиев: "Янги мавсумда бутунлай бошқача "Истиқлол"ни кўрасизлар" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Янги мавсумда бутунлай бошқача "Истиқлол"ни кўрасизлар"

Футбол бўйича "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасининг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор-79" - "Истиқлол" (0:0) учрашувидан сўнг фарғоналиклар мураббийи Анвар Бердиев сайтимизга интервью берди.

- Анвар ака, аввало "Истиқлол" жамоасининг чорак финал йўлланмасига эга чиққанлиги билан табриклаймиз! "Ҳоким кубоги" мусобақасида жамоангизнинг мақсади қандай?

- Табрик учун раҳмат! Аввало мана шу турнирни ташкиллаб берганликлари учун Фарғона вилояти ҳокимлиги ва барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Мана шу каби мусобақалар биз каби жамоалар жуда зарур эди. Ўз олдимизга гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, жамоани чорак финалга олиб чиқишни мақсад қилгандик. Мана кўриб турганингиздек, "Истиқлол" гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади ва навбатдаги босқичга йўл олдик. Гуруҳимизда иштирок этган жамоаларнинг барчаси айни дамда тенг кучга эга, ҳеч қайси жамоани кучли ёки кучсиз деб ажратиб бўлмайди. Мусобақа давомида жамоамиздаги ютуқ ва камчиликларни кўриб бораяпмиз, янги мавсумга тайёргарлик жараёнида бу борада ишлаймиз.

- "Истиқлол" таркибига янги футболчилар келиб қўшилмоқда. Масалан таркибга таниқли футболчилар Аббос Махсталиев, Роббим Ҳасанов жалб этилди...


- Хабарингиз бор, ўтган мавсум якунида жамоамизни бир неча футболчилар тарк этишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида таркибга янги футболчиларни жалб этиш бўйича ишлаяпмиз.

- Мавсум бошлангунга жамоага яна шу каби таниқли футболчилар келиб қўшилиши мумкинми?


- Таркибга янги футболчиларни жалб этиш бўйича бир нечта вариантларимиз бор. Сиз айтгандек, айрим таниқли футболчилар билан алоқада бўлиб турибмиз. Насиб бўлса янги мавсумда бутунлай бошқача "Истиқлол" жамоасини кўрасизлар.


Бекзод Толибов ёзиб олди


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика