UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  1 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  3 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 01:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:00ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  73 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  216 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Турон" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйинда ғалабага эришдик. Чунки, аввалроқ "Хоразм" билан ўйинда ҳам айтгандим, яна такрорлайман, сунъий майдонда футбол ўйнаш осон эмас. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Муҳим ғалабага эришдик. Яна муҳимроғи ўйинни жароҳатларсиз якунладик. "Арал Самали" яхши жамоа ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Ўтган йилги таркибдан жамоангиз ҳозирги таркиби анчайин фарқ қилади. Ўзингиз истаган қанча футболчиларни жамоада сақлаб қолдингиз?

- Хабаринглар бор, "Турон" ўтган мавсум Суперлигадан тушиб кетганди. Кўп футболчилар жамоани тарк этишди. Тўғрисини айтсам, жамоа қайтадан шакллантирилди десак ҳам бўлади. Ўтган йилги жамоадан 3-4 нафар футболчи қолган холос. Қолган барча футболчиларни ўзим таклиф қилганман. Аллоҳга шукр, ҳозир улар мени уялтириб қўйишмаяпти. Тўхтаб қолмоқчи эмасмиз, шу руҳда давом этамиз.

- Жамоалар футболкалари бир-бирига ўхшаб кетгани нима билан боғлиқ?

- Тўғриси, бизда 2 хил футболкамиз бор, қизил ва оқ. Биринчи даврада "Арал Самали" билан ўйнаганимизда улар кўк рангли футболкада чиқишганди. Биз оқ футболкада тушсак ҳам, барибир бир хил бўлиб қоларди. Бу холат қийинчилик туғдирди албатта, лекин бугун мухлислар қизиқарли учрашув гувоҳига айланишди. 

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг назорат қилувчи махсус марказ бор. Ўйин давомида кимгадир ён босгандек кўринаверади. 

- "Турон" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб Суперлигага қайтиш. Жамоамиз раҳбарияти олдимизга шундай вазифа қўйишган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика