UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  8 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  18 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  9 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  236 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Турон" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйинда ғалабага эришдик. Чунки, аввалроқ "Хоразм" билан ўйинда ҳам айтгандим, яна такрорлайман, сунъий майдонда футбол ўйнаш осон эмас. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Муҳим ғалабага эришдик. Яна муҳимроғи ўйинни жароҳатларсиз якунладик. "Арал Самали" яхши жамоа ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Ўтган йилги таркибдан жамоангиз ҳозирги таркиби анчайин фарқ қилади. Ўзингиз истаган қанча футболчиларни жамоада сақлаб қолдингиз?

- Хабаринглар бор, "Турон" ўтган мавсум Суперлигадан тушиб кетганди. Кўп футболчилар жамоани тарк этишди. Тўғрисини айтсам, жамоа қайтадан шакллантирилди десак ҳам бўлади. Ўтган йилги жамоадан 3-4 нафар футболчи қолган холос. Қолган барча футболчиларни ўзим таклиф қилганман. Аллоҳга шукр, ҳозир улар мени уялтириб қўйишмаяпти. Тўхтаб қолмоқчи эмасмиз, шу руҳда давом этамиз.

- Жамоалар футболкалари бир-бирига ўхшаб кетгани нима билан боғлиқ?

- Тўғриси, бизда 2 хил футболкамиз бор, қизил ва оқ. Биринчи даврада "Арал Самали" билан ўйнаганимизда улар кўк рангли футболкада чиқишганди. Биз оқ футболкада тушсак ҳам, барибир бир хил бўлиб қоларди. Бу холат қийинчилик туғдирди албатта, лекин бугун мухлислар қизиқарли учрашув гувоҳига айланишди. 

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг назорат қилувчи махсус марказ бор. Ўйин давомида кимгадир ён босгандек кўринаверади. 

- "Турон" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб Суперлигага қайтиш. Жамоамиз раҳбарияти олдимизга шундай вазифа қўйишган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика