UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  0 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  16 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  1 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10

Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун эрта гол ўтказиб юбордик ва футболчиларимиз гўёки чарчаб қолишгандек кўринишди. Ягона ўйин тақдирини ҳал этди. "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Анвар Бердиев бугунги учрашув ҳақида.


- "Шўртан"га вазиятларни яхши якунлай оладиган ҳужумчи етишмаётгандек...

- Биз ўз имкон даражамиздан келиб чиқиб футболчиларни таклиф этдик. Футболчиларимизга ўзига бўлган ишонч етишмаётгандек. Футболчиларимиз ҳали ёш ва кейинги учрашувларда камчиликларни тўғрилаймиз. Кейинги учрашувларни Ғузорда ўтказамиз.

- Жамоангиз бугун фақатгина қанотдан оширилган паслар орқали ҳужум қилди, рақиб дарвозабони эса бундай пасларни осонлик билан бартараф этди. Айнан мана шундай вазиятда жамоага лидер етишмагандек туюлди...

- Вақт кам қолгани учун футболчиларимиз шошиб қолишди. Шахсан мен ҳам бундай футбол ўйнашга қаршиман. Устига-устак йигитлар чарчаб қолишди ҳам. Гапингиз тўғри, узун паслар рақиб дарвозабонига қулайлик яратиб берди.

- Бугун "Пахтакор" омад эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсизми?

- Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Ўтган турда "Пахтакор" энг кучли жамоалардан бири "Нефтчи"ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиб келди. Айтганимдек, футболчиларимизга бироз ишонч етишмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика