

- Бу бутун дунё кутаётган ўйин. У мухлислар учун бўлгани каби биз учун ҳам муҳимдир. Ҳар доим Эл Класикони телевизор қаршисида кўриш ажойиб бўлар эди.
Энди эса унда мен ўйнаш ҳақида орзу қиляпман. Мен жуда ҳам бахтлиман ва бу ўйинни интизорлик билан кутяпман. Бу ажойиб кун бўлади ва қўлимдан келганича ўйнаб, ажойиб ўйин намойиш этишимга умид қиляпман, - дейди Гризманн.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.



