UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  3 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  4 15:55ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро" (онлайн натижа)  2 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   0 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  8 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  8 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  6 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  12 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  4 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2

Антонио Конте: “Биринчи голда қоида бузилганмиди? Йўқ” Янгиликлар

Антонио Конте: “Биринчи голда қоида бузилганмиди? Йўқ”

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте “Арсенал” устидан (3:1) қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу жуда муҳим баҳс эди. Мен “Арсенал”ни чемпионлик учун кураш олиб бораётган 6 та жамоадан бири сифатида биламан ва улар мавсум охиригача бош соврин учун кураш олиб боришади. Уларни 12 очко ортда қолдириш биз учун муҳим эди.

Тўрт кун ичида биз иккита ажойиб клуб билан куч синашдик. Ўйлайманки, биз кўрсатаётган ўйнимиз билан турнир жадвалида етакчилик қилишга лойиқмиз. Футболчиларимдан мамнунман. Ҳар бир машғулотда улар ўзларини яхши жиҳатларини кўрсатишмоқда ва биз мавсум якунига қадар АПЛда ғолиб чиқиш учун курашишдан тўхтамаймиз.

Биринчи гол киритилган вазиятда қўполлик бўлганмиди? Йўқ. Англияда бундай вазиятлар ҳеч қачон қўполлик ҳисобланмайди.

Азар ҳар доим ўз савиясини намойиш этмоқда. Бугун у тўп билан яхши муомалада бўлди. Тўпсиз ҳам у майдонда катта ишни бажарди, ҳимоячиларга ҳам ёрдам беришга уринди”, дейди Конте.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика