UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  0 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  9 23:45"Болонья" - "Ювентус"  6 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  15 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  91 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  3 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак" Янгиликлар

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак"

Анталиядаги сўнгги кунимизда "Андижон" Молодованинг "Петрокуб" жамоаси билан назорат учрашувида тўқнашди.

Рақиб жамоа мураббийлар штабига эътибор берар эканман Денис Романенко номига кўзим тушди. Суратларни, маълумотларни аниқлаштирсам бу 2011-2013 йилларда "Динамо" ва "Навбаҳор" дарвозаларини қўриқлаган собиқ дарвозабон. Ўйин вақтида кўришдик. У сайтимизга кичик интервью беришга рози бўлди. 

"Навбаҳор"ни доим ёқимли хотиралар билан эслайман. Наманган ажойиб шаҳар ва мухлислари ҳам шунга яраша. Стадионга келган мухлислар жамоанинг натижасидан мамнун бўлишлари учун охиригача курашар эдик. Косонсойдаги арена ёдимдан чиқмайди. "Навбаҳор" ўйнаган вақтда ишқибозлар стадионни тўлдириб ўтиришарди", - дейди Денис Романенко. 

"Бу жамоа ҳозир ўзбек футболининг етакчиларидан бири. Ҳозир кўп нарса ўзгарганини биламан. Янги майдон, кучли таркибга эга. Чунки Косонсойда тўп тепганимизда бундай шароитлар йўқ эди. Жароҳат олишлар кўп бўларди. "Навбаҳор" ва ўзбек футболини кузатиб бораман. "Лочинлар" ўтган йили кумуш медалларига эга чиқди. Санжар Асқаралиев билан алоқаларни сақлаб қолганман. Фурсатдан фойдаланиб, барчага салом йўллайман". 

"Энг ёдда қолган ўйин "Бунёдкор"ни ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиз. "Бунёдкор" ўша пайт юлдузли таркибга эга эди. Бир нарсани айтишим керак, Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак (кулади). Бу шундай футбол севар шаҳар. Кўпроқ довондаги таксислар билан қизиқарли воқеалар бўларди", - дейди наманганликлар собиқ дарвозабони. 

"Навбаҳор" либосидаги сўнгги учрашувим "Шўртан"га қарши кечган. Ўйинда жароҳат олган эдим. Ҳозир эса "Петрокуб" ва Молдова терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боряпман. Ҳаёт давом этмоқда. 

"Навбаҳор"да бу мавсум мақсади жиддийлиги аниқ. Жамоа бу йил ҳам чемпионлик учун курашади, деб ўйлайман. Клубнинг яхши ҳомийга эгалиги ҳақида эшитдим. Бундай мухлислар албатта чемпионликни бирга нишонлашга ҳақлидирлар. Жамоага омад тилайман", -  дея сўзларини якунлади Денис Романенко.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика