Англияда ўйинларни учувчисиз дрон билан суратга олган эркак ҳибсга олинди
19 мар 2015 18:14
Янгиликлар
Англияда ўйинларни учувчисиз дрон билан суратга олган эркак ҳибсга олинди
Лондон полицияси дрон (учувчисиз аппарат) ёрдамида Англия Премьер-лигаси ва қуйи лигалар ўйинларини ноқонуний суратга олган 42 ёшли Буюк Британия фуқаросини ҳибсга олди.
Хабарларга кўра, Найжел Уилсон исмли киши британ парламенти биносида юз бераётган вазиятни суратга олаётганда қўлга олинган. Унга нисбатан Буюк Британия қонунчилиги учиш қонунларини бузиш буйича 17та айблов қўйилган. Унинг дрони "Арсенал", "Ливерпуль", "Ноттингем Форест" ва "Дерби Каунти" учрашувларини суратга олган.
Фикрлар