UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  53 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Англияда ҳам трансфер ойнаси ёпилди. "Арсенал" ҳеч кимни ҳарид қилмади Янгиликлар

Англияда ҳам трансфер ойнаси ёпилди. "Арсенал" ҳеч кимни ҳарид қилмади

Тошкент вақти билан соат 23:00да Англия премьер лигасида ҳам трансфер дарчаси ёпилди.

"АРСЕНАЛ": 23:00га қадар "Арсенал" мухлислари ўз сафларига кимнидир қўшиб олишни кутдилар. Аммо афтидан Арсен Венгерга ҳеч кимнинг кераги йўқ. Ёзнинг сўнгги кунигача ҳеч кимни ўз сафига қўшиб олмаган "Арсенал" ТОП-5 чемпионатида трансфер бозорида иштирок этмаган ягона жамоа бўлди. 

Сал аввал клуб мухлислари, агар "Арсенал" бирон бир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмаса стадиондаги клуб тимсолини ўғирлаб кетишлари ҳақида айтиб ўтгандилар.


                              


"МЮ": Мартьяляни нархи ҳеч қанақасига 50 мл эмас. Унга манчестрликлар 80 мл евро беришди дея жар солди The Times журналисти Жеймс Дакер.

Ван Гал эса у ҳақда шундай деди:

- Мартьяляда топ футболчи бўлиши учун ҳамма нарса бор. Шунчаки унга Англия премьер лигасининг мухитига кўникиб олиши учун вақт бериш керак. 

80 мл.лик футболчини кўникиб олиши учун вақт. Наҳотки "МЮ"да, шу пулни Ройсга ишлатса бўлмасмиди дейдиган мутахассис йўқ?

"Ньюпорт Каунти" 17 ёшли футболчиси Реган Пул "МЮ"га сотди.

ДАВИД ДЕ ХЕА эса трансферни амалга ошмаганидан ҳафа бўлмаса ҳам бўлаверади. "AS"ни хабар қилишича, агар трансфер амалга ошмай қолса, "Реал" дарвозабон учун 10 мл евро миқдорида конпенсация тўлаши ҳақида айтиб ўтган экан.


                              


"Челси": Аристократлар ҳозиргина Хекторни 5.5 мл евро эвазига "Рединг"дан Лондонга "олиб" келдилар. Футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилди. Аммо у мавсумни ўз жамоасида ижарада ўтказади. 

Натаниэл Чалобах эса "Наполи"га ижарага берилди. 

Шунингдек, ижара асосида "Ливерпуль"дан Тьягу Илори "Астон Вилла"га, Харис Вучкич эса "Ньюкасл"дан "Уиган"га ўтди. 

"Эвертон" эса "Тоттенхэм" билан Аарона Ленноннинг трансфери борасида келишиб олди. Айтишларича трансфер амалга ошган.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика