Англия терма жамоасининг собиқ устози АПЛ жамоасини бошқариши мумкин
25 окт 2024 12:10
Янгиликлар
Англия терма жамоасининг собиқ устози АПЛ жамоасини бошқариши мумкин
Евро-2024 мусобақасидан сўнг Англия терма жамоасини тарк этган Гарет Саутгейтга АПЛ жамоасидан таклиф бор.
"The Guardian" нашрининг хабар беришича, мутахассиснинг хизматларига "Кристал Пэлас" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарет Саутгейт 2016-2024 йиллар оралиғида Англия терма жамоасини бошқарган.
"Кристал Пэлас"ни айни вақтда Оливер Гласнер бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа АПЛда 18-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар