Англия Суперкубогида қайси жамоалар тўқнаш келиши маълум

Eldor Akmurzayev
19 май 2019, 00:15
«Манчестер Сити» мавсум давомида Англиядаги барча совринларни яъни, ПЛ, мамлакат кубоги ва Лига Кубогини ўзиники қилиб олди.

Бўлажак суперкубок баҳсида иштирок этиши хуқуқига эса АПЛда 2-ўринни қўлга киритган «Ливерпуль»га насиб этди. Шу тариқа, мерсисайдликлар 2006-йилдан бери илк марта ушбу соврин учун кураш олиб боради. Сўнгги баҳсида эса улар «Челси» устидан зафар (2:1) қучиб, бош соврин эгасига айланишганди. 

2019-йилги Англия суперкубогининг қачон ва қайерда ўтказилиши кейинроқ маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia