UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  308 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

Англия премьер-лигаси. 7 ноябрь қаҳрамонлари ФОТО Янгиликлар

Англия премьер-лигаси. 7 ноябрь қаҳрамонлари ФОТО

Кеча Англия премьер-лигасида 12-туридан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтди.

Биз ушбу ўйинларда ўзини кўрсатиб қаҳрамон бўлган футболчиларни сизларга таништирамиз.


"Борнмут" - "Ньюкасл" 0:1
Қаҳрамон: Ўйинда жуда ҳам кам ҳужум қилган "Ньюкасл" Айозе Перез томонидан урилган гол эвазига 3 очкога эга чиқди.



"Лестер" - "Уотфорд" 2:1
Қаҳрамон: Мезбонлар ҳужумчиси Жейми Варди премьер-лигада кетма-кет 9та гол уришга эришди! Айни пайтда у 12та гол билан лигада тўпурар бўлиб турибди.



"Манчестер Юнайтед" - "Вест Бромвич" 2:0
Қаҳрамон: "Қизил иблислар"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жарима майдони ташқарисидан гол уриб ҳисобни очди. Таъкидлаш лозимки, у кеча АПЛдаги дебют голини урди.



"Норвич" - "Суонси" 1:0
Қаҳрамон: 2011 йилдан буён "Норвич" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жонатан Хоусон ушбу мавсумдаги илк голини "Суонси"га қарши ўйинда урди. Бу гол жамоасига ғалаба келтирди. 



"Сандерленд" - "Саутгемптон" 0:1
Қаҳрамон: Сербиялик Тушан Тадич ўтган турда голли пас оширганди, бу сафар пенальтидан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди. 



"Вест Хэм" - "Эвертон" 1:1
Қаҳрамон: Меҳмонлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку биринчи бўлим охирида тўп киритди ва "Эвертон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.


"Сток Сити" - "Челси" 1:0
Қаҳрамон: Австриялик Марко Арнаутович Лондоннинг "Челси" клубининг навбатдаги мағлубиятига сабаб бўлган голни урди. Моуриньо жамоаси ҳамон инқироздан чиқиб кета олгани йўқ.



Сизнингча бу қаҳрамонлар орасида қайси футболчи кун қаҳрамони?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика