UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  3 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  5 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  0 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  2 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  11 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  30 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  10 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  2 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  3 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  6

Англия премьер-лигаси. 7 ноябрь қаҳрамонлари ФОТО Янгиликлар

Англия премьер-лигаси. 7 ноябрь қаҳрамонлари ФОТО

Кеча Англия премьер-лигасида 12-туридан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтди.

Биз ушбу ўйинларда ўзини кўрсатиб қаҳрамон бўлган футболчиларни сизларга таништирамиз.


"Борнмут" - "Ньюкасл" 0:1
Қаҳрамон: Ўйинда жуда ҳам кам ҳужум қилган "Ньюкасл" Айозе Перез томонидан урилган гол эвазига 3 очкога эга чиқди.



"Лестер" - "Уотфорд" 2:1
Қаҳрамон: Мезбонлар ҳужумчиси Жейми Варди премьер-лигада кетма-кет 9та гол уришга эришди! Айни пайтда у 12та гол билан лигада тўпурар бўлиб турибди.



"Манчестер Юнайтед" - "Вест Бромвич" 2:0
Қаҳрамон: "Қизил иблислар"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жарима майдони ташқарисидан гол уриб ҳисобни очди. Таъкидлаш лозимки, у кеча АПЛдаги дебют голини урди.



"Норвич" - "Суонси" 1:0
Қаҳрамон: 2011 йилдан буён "Норвич" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жонатан Хоусон ушбу мавсумдаги илк голини "Суонси"га қарши ўйинда урди. Бу гол жамоасига ғалаба келтирди. 



"Сандерленд" - "Саутгемптон" 0:1
Қаҳрамон: Сербиялик Тушан Тадич ўтган турда голли пас оширганди, бу сафар пенальтидан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди. 



"Вест Хэм" - "Эвертон" 1:1
Қаҳрамон: Меҳмонлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку биринчи бўлим охирида тўп киритди ва "Эвертон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.


"Сток Сити" - "Челси" 1:0
Қаҳрамон: Австриялик Марко Арнаутович Лондоннинг "Челси" клубининг навбатдаги мағлубиятига сабаб бўлган голни урди. Моуриньо жамоаси ҳамон инқироздан чиқиб кета олгани йўқ.



Сизнингча бу қаҳрамонлар орасида қайси футболчи кун қаҳрамони?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика