UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  0 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1

Англия. 35-тур. "Норвич" – "Ливерпул" 2:3 Янгиликлар

Англия. 35-тур. "Норвич" – "Ливерпул" 2:3

Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Норвич" – "Ливерпул" учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Норвич – Ливерпуль  2:3
20 апрель, 16.00, «Карроу Роуд»
Голлар
: 0:1 – 4 Стерлинг,  0:2 – 11 Суарес,  1:2 – 54 Хупер,  1:3 – 62 Стерлинг,  2:3 – 77 Снодграсс.
Норвич – Радди, Мартин, Тернер, Уиттакер, Март. Ольссон,  Хаусон, Джонсон, Снодграсс, Фер (Мерфи, 78), Редмонд, Хупер (ван Волфсвинкел, 78).
Ливерпуль – Миньоле, Джонсон, Шкртел, М. Сако, Фланаган, Аллен (Аггер, 81), Джонс, Лукас, Коутиньо (Мозес, 75), Суарес, Стерлинг.
Огоҳлантиришлар: Снодграсс (29), Тернер (45), Шкртел (65),  Хаусон (72), Фланаган (79).


                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

90+4.
Учрашув якунланди. "Ливерпул" қийин аммо муҳим ғалабага эришди ва чемпионлик учун яна бир қадам ташлади.
90+4. Радди энди рақиб жарима майдони ичига борди, бироқ унинг фойдаси теккани йўқ.
90+2. РАДДИга тасанно! Суарес ўзи гол уриши мумкин бўлган жойда Алленга тўпни оширди, Жонинг зарбасини Жон Радди қайтарди!
90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
90.
Жон Радди тўпни тезроқ ўйинга киритишга ҳаракат қилмоқда...
89.
Турнер майдон марказига яқин жойда Суаресга нисбатан қўпол ўйнади энди қанотда Стерлинг йиқитилди.
86.
"Норвич" ҳисобни тенглаштириш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. "Ливерпул" мана шу ҳисобни сақлаб қолишга интилмоқда.
82.
Хавфли вазият! Яна ҳаводан тўп жарима майдонига оширилди, захирадан майдонга тушган Ван Вольфсвинкел боши билан дарвозага йўллади, Миньоле тўпни бир амаллаб қайтарди
79. Ўзгариш. "Ливерпул".
Жо Аллен ўрнига Аггер тушди
77. Ўзгаришлар. "Норвич".
Хупер ўрнига Ван Вольфсвинкел, Фер ўрнига Жош Мёрфи тушди



76. Чап қанотдан жарима майдонига ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Роберт Снодграсс боши билан дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди - 2:3.
76. ГОООООООООООООООООООЛ. СНОДГРАСС! 2:3
74. Ўзгариш. "Ливерпул".
Коутиньо ўрнига Мозес тушди
73.
Лерой Фер боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.
72. Огоҳлантириш. "Норвич".
Ховсон
69.
Бурчак тўпидан сўнг Уиттакер боши билан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
67.
Снодграсснинг 25 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг Миньоле тўпни қайтарди
65.
Хупернинг гол урган вазияти



64. Огоҳлантириш. "Ливерпул".
Мартин Шкртел
62. Майдон марказига яқин жойда тўпни эгаллаб олган Раҳим жарима майдони ёнига яқинлашиб борди ва дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб Раддини устидан ўтиб голга айланди - 1:3.
61. ГООООООООООООООООООООЛ. СТЕРЛИНГ! 1:3.
58.
Луис Суаресссс! Ҳа у ҳам ноаниқ зарба бериб туради, гоҳида. Ҳозир шундай бўлди, икки ҳимоячини алдаб дарвозага зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
57.
"Норвич" учун очко жуда зарур, клуб элитада қолиши учун бугун камида очко олиш учун борини беради.
56.
Суарес тўпни дарвозага йўллади, посбон ўз ўрнида.



55. Ўнг қанотдан тўп жарима майдонига узатилди, Миньоле Фер билан ҳаво жангида ғолиб бўлди, аммо қайтган тўпни Гари Хупер дарвозага жойлаб қўйди - 1:2.
54. ГОООООООООООООООООООООООЛ. ХУПЕР! 1:2
51.
Снодграсс рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Бош ҳакам бунга парво ҳам қилмади
49.
Даҳшатли пас! Суарес майдон марказидан тўпни диоганал бўйлаб чап қанотдаги Коутиньога оширди. У тўпни жарима майдонига кириб келаётган Стерилингга ташлади. Раҳимнинг чап оёқда тўхтатмасдан йўллаган зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди
47.
Жеррард жарима тўпини амалга оширди. Ҳужумга ёрдамга келган Шкртел боши билан дарвозага зарба бера олмади
46.
Иккинчи бўлим бошланди.

- Стерлинг голдан сўнг



45+2. Қуёш остида кечаётган баҳснинг дастлабки 45 дақиқасида Луис Суарес хатто терламагани диққатимизни тортди. Танаффус.
45+2.
Лукас Лейва қоида бузишга бузиб ҳакамдан узр сўради, ҳакам ҳам инсон кечирди.
45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43.
Яна Коутиньо диққат марказимизда. Унинг йўллаган зарбаси узоқ бурчак ёнидан ўтиб кетди
40.
Коутиньо томонидан амалга оширилган бурчак тўпидан сўнг Сиссоко боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.
39.
Хупер Сиссокони ортда қолдириб дарвоза томон интилди, бу ерда Миньоле бекор тургани йўқ. Айнан у тўпга эга чиқди.
37.
Стерлингнинг ноаниқ тўп узатиши оқибатида ҳужум узилиб қолди
33.
Жеррард бурчак тўпидан сўнг тўпни жарима майдонига оширди, Жон Радди чигалёзди машқини амалга оширди
32.
Энди Миньоле дарвозабон қандай ўйнаш керак бўлса шундай ўйнади. Жарима майдони ташқарисидан Редмонд томонидан йўлланган зарбадан сўнг Миньоле тўпни қайтарди.
31.
Шкртел! Ҳимоячи қандай ўйнаши керак бўлса худди шундай ўйнади, рақибнинг яна бир ҳужуми қайтарилди
29. Огоҳлантириш. "Норвич". Снодграсс.
Жо Алленнинг оёғига чунонам сакрадики...
28.
"Норвич" футболчилари жуда қўпол ўйнашни бошлаб юборишди. Бунақамасда боллар.
25.
Жо Аллен чамаси 16 метрлардан кучли зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди
23.
Ўйин сурати тушди.
19.
Лерой Фер жарима тўпини амалга оширди, бўйдор ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
17.
"Норвич" ўтказиб юборилган голлардан сўнг катта куч билан олдинга ўтмоқда. Охирги 7 дақиқада устунлик майдон эгаларида
15.
Бурчак тўпидан сўнг Шкртел бошчилигидаги ҳимоячилар тўпни узоооқа тепиб юборишди.
14.
Редмонд чап қанотдан олдинга ўтиб тўп оширди, Глен Жонсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
10. Ажойиб ҳужум, ажойиб гол. Коутиньо чап қанотдан тўпни олдинга оширди, Стерлинг жарима майдони ёнига келиб тўпни жарима майдони марказидаги Суаресга оширди. Уругвайлик ҳужумчи бундай вазиятларда адашмайди - 0:2!



10. ГООООООООООООООООООЛ. СУАРЕС! 0:2!
9.
РАДДИ! "Норвич" посбони жамоасини қутқарди! Алленнинг зарбасидан сўнг Радди ўзини кўрсатди.
8.
Хавфли вазият! Мезбонлар қанотлар орқали қандай ҳужум қила олишларини намойиш этишди. Дастлаб ўнг, сўнгра чап қанотдан оширилган тўпни Гари Хупер боши билан дарвоза сари йўллади, бироз ноаниқ.
6.
Энди Стрелинг рақиб жарима майдони ичида йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради. Ҳакам бунга рози бўлмади
4. Раҳим Стерлинг! Қандай гол! Чамаси 22 метрлардан ярим ҳимоячининг дарвоза томон йўллаган кучли ва аниқ зарбаси Жон Радди қўриқлаётган дарвоза тўридан ўрин олди - 0:1.
4. ГОООООООООООООООООООЛ. СТЕРЛИНГ - 0:1

3. Оллсон рақиб билан тўқнашиб кетди ва шифокорлар ёрдамидан фойдаланди
2. "Ливерпул" тўпни ўз назоратида сақлаб туриб ҳужумга ўтмоқда.
- ЎЙИН БОШЛАНДИ.

- Луис Суареснинг ўйиндан олдин кайфияти чоғ



- Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика