

Жумладан, итальян матбуоти "Ювентус"да тез орада президент алмашиши ҳақида ёза бошлаганди. Бироқ, "Tuttosport" нашрининг маълум қилишича, Андреа Аньелли туринликлар бошқарувида қолади.
Тез орада ўтказиладиган акционерлар йиғилишида бу масала муҳокама қилиниши, шунингдек, бош мураббий Андреа Пирло истеъфога чиқарилиши айтилмоқда.



