UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Салоҳ: "Бу "Ливерпуль" либосида "Ман Сити"га қарши охирги ўйиним эди"  1 12:20Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг икки футболчиси собиқ клубига қайтмоқда  11 12:07Мотта: "Иккинчи бўлимда жамоа чарчагани сезилиб қолди"  0 11:31Доннарума Сафонов билан рақобатлашишни истамаяпти ва жамоани тарк этиш ниятида  0 10:51"Ювентус" ёзда 51.5 миллион еврога сотиб олган футболчиси билан январдаёқ хайрлашмоқчи  0 10:26Анелька "Реал"даги Мбаппе ҳақида: "Унга қарасам, 25 йил аввалги ҳолатимни эслайман"  4 10:00Пандев: "Моуриньо барчасини юзингизга айтадиган одам"   0 09:36Сергей Лушчан "Навбаҳор"да қоладими?!  18 09:14Пеп Гвардиола: "Буни кутмагандим"  15 08:47Компани Кейннинг жароҳати ҳақида гапирди  0 08:23ПСЖ ва "Челси" футболчиларини алиштириши мумкин  4 07:56"Наполи" "Ювентус"дан Данилони ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 07:34"Челси" ҳимоячиси учун йил тугади  3 07:10Хамес Родригес "Интер Майами"га ўтиши мумкин   0 07:07Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди"  0

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди" Янгиликлар

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди"

"Бунёдкор" иккинчи даврада таркибга бир қатор маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.

Улардан бири Андрия Филипович ўзидан яхши таассурот қолдирди. 13 та ўйинда 5+4 кўрсаткичини қайд этди ва жамоани лигада сақлаб қолишига муносиб ҳисса қўшди. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг футболчи қисқача фикрларини билдирди.

"Ўзбекистондаги илк мавсумимни ўтказдим. Айниқса охирги 4 ойни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ҳаттоки, статистика ҳам буни айтиб турибди. "Бунёдкор"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетдик. "Пахтакор" билан қийин ўйин бўлди. Тўғри, натижа барчасини гапиради. Аммо майдонда қандай қаршиликка дуч келганимизни яхши биламиз. Рақиб сафида техник йигитлар жамланганди. Биз мураббийимиз нима истаётганини бажардик. Охирги ўйинни ғалаба билан якунладик. Бундан барча хурсанд деб ўйлайман. Мослашишга ҳеч қандай вақт кетмади. Мен ўз сифатларимни биламан. Гол уришим ва жамоага ёрдам беришим лозим эди. Мен учун гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг ўрнини сақлаб қолиши муҳим ҳисобланарди.

Ҳозир уйга қайтиб дам оламан. Олдинда нима бўлишини кўрамиз. "Бунёдкор" Суперлигада қолиши ва кейинги мавсумда чемпионлик учун курашиши кераклигини тушуниб тургандик. Вазифа бажарилди",- дейди Андрия Филипович.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика