UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  3 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  218 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ"

Coca Cola Суперлига 24-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши таассурот қолдирди. Фақат вазиятлардан фойдаланишда оқсоқландик. Ўйинни боришини, тўпни назорат қилдик. Кейинги ўйинга тайёрланишда давом этамиз",- дейди Андрей Шипилов.

- Александр Лобановнинг бугун захирада қолдирилишига сабаб нима? "Бунёдкор" билан ўйинни яхши ўтказа олмагани учун бугун майдонга тушмадими? 

- Унинг ўйинидан қониқяпмиз. Бизда ротатция кетмоқда. Қўл остимиздаги бошқа футболчиларни ҳам текшириб олишни истадик. Александр Лобанов ҳозирда чемпионатимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Буни кўпчилик кўра олмайди, баҳоламайди. Акмал Турсунбоев яхши мактаб кўрган. Бугун унга имконият бердик. Ўзини кўрсата олди, ишончимизни оқлади. Яхши шаклланган жамоада бир нафар кипер бўлмаслиги керак. Камида учта дарвозабон бўлиши лозим. Ёшлар терма жамоамизга номзод Владимир Вагин жароҳат олган. Ҳозирда тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Мавсум охири, барчага ўйин амалиёти берамиз. 

- Бугун таркибда кимнинг ўйини маъқул келди?

- Барча 11та футболчи яхши ҳаракат қилди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ. Гоҳида жамоа муносиб ўйин кўрсатади лекин натижа ўхшамайди. Айрим пайт эса акси кузатилади. Пенальти борасида танаффусда кўрсатишди. Пенальти йўқ эди. Яна кўриб чиқамиз. Аммо буни муҳокама қилмоқчи эмасман.



Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика