UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  6 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  13 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0

Андрей Шипилов: "Натижа адолатли бўлмади" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Натижа адолатли бўлмади"

"Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезмонлар устози Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги ўз фикрини билдириб ўтди.

- Биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз ва уларга қарши ўйинга пухта ҳозирлик кўрамиз. "Сўғдиёна" ҳам бундан мустасно эмас. Мазкур учрашувга ҳам ҳар томонлама жиддий тайёрлангандик. Йигитларнинг ўйинидан,  ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Уларга эътирозим йўқ. Бугунги натижа ўйинга мос бўлмади. Адолат мезонларига тўғри келмайди. Биз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Бироқ омад рақибга кулиб боқди.

Бугун чиройли ўйин кўрсатишимизга ўртада учрашувни бошқариб борган инсон халақит берди. Нафақат "Металлург"га,  "Сўғдиёна" жамоасига ҳам тўп учун курашишга имкон бермади. Бўлар бўлмасга,  асоссиз ҳуштаклари билан ўйинчиларнинг ҳаракатини тўхтатиб қўяверди. Ҳар иккала жамоа ўйинчиларини майдонда тирқиратиб юборди.

Ҳар иккала жамоанинг ўз вазифаси бор. 

"Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз эса ҳаракатда давом этамиз. Бугун бой берилган имконият, очколарни бошқа жойдан,  бошқа ўйинлардан топишга  уринамиз, дейди Андрей  Сергеевич.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика