Андрей Шипилов: “Алланиязов ва Турғунбоев бизни мағлуб этишди”
15 май 2018 22:48
Янгиликлар
Андрей Шипилов: “Алланиязов ва Турғунбоев бизни мағлуб этишди”
-Мухлислар чиройли, ҳужумкор футболнинг шоҳиди бўлишди. Биринчи таймда ақлли ўйнадик. Мезбонларга яққол имконият бермадик.Бизда эса аксинча иккита голлик имконият бўлди. Агар дарвозабон билан яккама якка вазиятни голга айлантира олганимизда, якуний натижа ҳозир тамомила бошқача бўларди.
"Навбаҳор" иккинчи таймда омадли ўйинчи алмаштиришни амалга оширди. Алланиязов билан Турғунбоев иккаласи амалда бизни мағлубиятга учратишди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак,-дейди Андрей Сергеевич.
-Бугун омадимиз чопмади. Иккинчи таймда ташаббусни мезбонларга бой бериб қўйдик ва мағлубиятга учрадик. “Навбаҳор”чиларни ғалаба билан табриклайман. Камчиликлар устида ишлаймиз ва кейинги турларда ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз,- дейди Зафар Тўраев.
"Металлург" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар