UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  1 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  89 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Андрей Полховский: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди" Янгиликлар

Андрей Полховский: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"

Футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ливан - Қирғизистон (4:4) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.


"Биз тасодифий голларни урдик деб ўйламайман. Биринчи бўлимда Ливан терма жамоасига қарши жуда яхши ўйнадик. Иккинчи таймда эса бироз бўшлиқларни тақдим этдик. Умуман учрашув мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Натижа ўйинга мос бўлди дейиш мумкин", - дея гап бошлади Қирғизистон бош мураббийи Андрей Полховский.

- Қирғизистон бугун максимум кучи билан ўйнади дейиш мумкинми?

- Мен шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. Лекин бугун ўзимизнинг барча имкониятларимизни ишга солиб ҳаракат қила олдик дея олмайман. Бунга рақиб ҳам йўл қўймади.

- Жамоа биринчи бўлимда бошқача, иккинчи таймда бошқача ўйнади. Бунинг сабаби нимада?

- Биз Ливан қандай қаршилик кўрсатишини кўрмоқчи эдик. Шу боис ҳар иккала таймда ҳар хил тактика асосида ўйнадик.

- Танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетгандинглар. Шундан келиб чиқиб айтганда, нима деб ўйлайсиз, бугун Қирғизистон бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Агарда сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, биз албатта бир очко ишлаб олдик. Лекин бугун биз ёмон ҳаракат қилмадик ва икки очко йўқотдик деб айтса ҳам бўлади. Чунки биринчи бўлимда устунлик биз тарафда бўлганди. Иккинчи таймда ташаббусни қўлдан бой бердик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика