Андрей Микляев: "Учрашув тақдирини тезда ҳал этдик"
03 авг 2016 23:38
Янгиликлар
Андрей Микляев: "Учрашув тақдирини тезда ҳал этдик"
Олий лиганинг 16-тур доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор" (5:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.
- Нима дейишни ҳам билмайман, тўғриси. Натижадан албатта қониқдик. Ўйин тақдирини дастлабки 10 дақиқа ичида ҳал этдик. Кейин эса икки хил бўлимлар гувоҳига айландик. Иккинчи бўлимда бироз кучни тежаган ҳолда ҳаракат қилдик. Бугун "Бунёдкор" ҳам очко йўқотди, жамоамиз эса ажойиб ғалабага эришди. Бугун омад биз тарафда бўлди.
Марат Бикмаев? Унинг иши гол уриш. Ҳар ўйинда захирадан майдонга тушиб гол уришни уддаламоқда. Муҳими шу. Бикмаев хоҳ 5 дақиқа ўйнасин, хоҳ 10 дақиқа, гол урса бўлгани.
Марат ҳозирча захирада қолаётгани учун шахсан бизга эътироз билдиргани йўқ. Бикмаев неча дақиқа ўйнашидан қатъи назар жамоамизга нафи тегмоқда.
Фикрлар