UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Андрей Микляев: "Тезкор гол урганимизда бизга осонроқ бўларди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Тезкор гол урганимизда бизга осонроқ бўларди"

"Локомотив" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Барча аёлларни байрам билан табриклайман. Ўзимиз кутган уч очко олганимиздан хурсандман. “Сўғдиёна” – анча шаклланган жамоа. Буни жиззахликлар “Бунёдкор”га қарши баҳсда ҳам кўрсатишди. Биз билан ҳам ўйинни ушбу жамоа ёмон бошламади. Тезкор гол урганимизда осонроқ бўларди. Биз биринчи бўлимда ўзимиз истагандек кўп хавфли вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи таймга келибгина ўзимиз истагандек ўйин намойиш қила бошладик.

Бугун Саламат Қутибоев Муборакдаги баҳсда кичик жароҳат орттириб олганди. Шу боис уни майдонга туширмадик. Олдинда 13 мартдаги ОЧЛ доирасидаги муҳим баҳс кутмоқда. Коне нимага тушмади? Бугун шунчаки Йўлдошев ва Тўхтахўжаевни ҳимояда синаб кўрдик. Ҳисоб очилмаган пайтда қанотларни кучайтиришга уриндик. Шу боис Зотеевни туширдик. Бу бизга якунда фойда келтирди.

Садриддин Абдуллаев таркибда ўткир пас бера оладиган ягона футболчи. Биринчи бўлимда у Бикмаевга чиройли пас берганди. Абдуллаев ўйиндан ўйинга ўзига келиб бормоқда. Қутибоев, Алибоев ва Туропов каби ярим ҳимоячиларимизда жароҳат бор, буни ҳам унутманг. 

Пенальти бўлган вазиятга фикрим? 100 фоизли пенальти эди, рақиб тўпга курашмаганди, - дейди Микляев.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика