UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  0 21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  0 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  1 19:45"Манчестер Сити" "Реал"нинг икки ўйинчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр  2 19:21Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"  0 19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Олимпик" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  1 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  13 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8

Андрей Микляев: "Жамоамиз сафига сербиялик ҳужумчи келди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Жамоамиз сафига сербиялик ҳужумчи келди"

Олий лиганинг биринчи давра доирасидаги қолдирилган беллашув "Локомотив" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Учрашувда қайд этилган натижадан кўнглим тўлди. Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўтган баҳсда "Машъал"га имконият бой берилгач, руҳий томонлама жамоани яна қайта тиклаш бироз қийин бўлди. Бугун ҳеч қайси футболчига эътироз йўқ. Беллашувда ташаббус биз тарафда бўлди. Ўйин ҳам мухлисларга манзур келди, деб ўйлайман.

Агарда иккинчи голни эртароқ урганимизда қолгани янада осонроқ кечармиди. Шунга қарамай фарқни яна биттага оширишга эришдик. умуман олиб қараганда, баҳс сўнггига қадар игнани устида ўтирдик. Жамоамизнинг ўйин фалсафаси ҳужумкорлик. Ҳар доим биринчи рақам остида ўйнашга интиламиз. Ҳар доим ҳам кутилган ўйинни намойиш этишни уддасидан чиқмасмиз, бу борада баҳони журналистлар ва мухлислар беришади.

Жамоамиз сафига яна бир легионер ҳужумчи келиб қўшилди. Айни пайтда сербиялик футболчи юртимизга ташриф буюрган. Эртага футболчи тиббий кўрикдан ўтади. Агарда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, қолган ҳужжатли ишларни амалга оширамиз.

Камолиддин Тожиев? Бу ҳақда биринчи марта бугун журналистлардан эшитдим. Тўғрисини айтаман, бу трансфер ҳақида биринчи марта бугун эшитдим. Мен мураббийман, клубга кимни олиб келишни клуб раҳбарияти ҳал этади ва улар бу борада кўпроқ маълумотга эга. Тожиев ҳақида мен бирор нарса дея олмайман.

Ислом Тўхтахўжаевнинг тиббий кўрикдан ўтиши борасида муаммолар вужудга келди. Ҳозирги кунда ушбу муаммолар бартараф этилмоқда. Ислом Тўхтахўжаев тез орада яна сафга қайтиши кутилмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика