UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  118 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Андрей Микляев: "Икки йил олдин Марат захирадан тушиб ҳам истаганича гол урарди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Икки йил олдин Марат захирадан тушиб ҳам истаганича гол урарди"

Coca Cola Суперлиганинг 23-тури доирасида АГМКга қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев матбуот анжуманида қатнашди.




- Бугун ушбу ўйиннинг ўтказилишида стадионни қордан тозалаган барчага миннатдорлик билдирмоқчиман ва уларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Айнан улар сабабли бугунги учрашув яхши стадионда жанговар тарзда ўтди. Буни голлар ва яратилган вазиятлар билан ҳам исботлаш мумкин. Уч очко олганимиздан хурсандман. Баҳс давомида кичик устунлик биз томонда бўлди, рақибдан кўра бир-иккита кўпроқ вазият яратдик. Омад бизга кулиб боқди ва сўнгги сонияларда гол уриб кетдик.

- Биринчи бўлимда Вадим Афонин ва Кахи Махарадзенинг ўйинини солиштирадиган бўлсак, Афонин бироз секинроқ ўйнади ва жуда кўп хато қилди. Бироқ Кахи Махарадзе алмаштирилди.
- Ушбу футболчиларнинг вазифалари бошқача. Бугун ўйин совуқ ҳавода бўлди. Бунда жанговар футболчилар кўпроқ керак бўлади. Шунингдек, сўнгги пайтларда Кахи касал бўлиб юрганди. Ундан бу борада бир неча бора сўрадик. 1:0 ҳисобида ютқазаётган пайтда марказдаги кучни бироз янгиладик. Бор гап шу.

- Захирадан тушаётган футболчилар жамоанинг ўйинига жуда катта таъсир ўтказиб, катта юклама олмоқда. Бунинг сири нимада. Чунки Марат Бикмаев захирадан майдонга тушиб, биринчи марта дубль қайд этмаяпти.
- Бу жуда муҳим. Агарда сиз икки йил олдинги ОЧЛдаги ўйинларимизни кўрадиган бўлсангиз, ўшанда ҳам шундай бўлаётганди. У захирадан тушарди ва истаганича гол урарди. Марат каби футболчилар биринчи бўлимда рақибига қарши курашади. Лекин у туғма ижрочи. Унинг ёши катта бўлса ҳам вазиятлардан фойдаланиб кета олади. Барчадан куч кетади.

Умуман олганда ўйин режаси шундай бўлганди. Об-ҳаво сабабли ҳамма югуради, кўп тўқнашувлар бўлади. Майдон музлаган бўлиши мумкин. Ўшанда Маратга "мана сенга 30 дақиқа, бундан фойдалан" дедик. Сўнгги дақиқада вазиятни яратди ва ундан фойдаланди. Ҳа, унда бироз пасайиш бўлди. Лекин бу футбол, барчада шундай ҳолат бўлиб туради.

- Трибунадаги мухлислар бугун ёмон ўйин кўрсатмаган Дилшод Комиловни бироз асабий деб ҳисоблашди. Бу фикрга қўшиласизми?
- Бу ҳаммада бор. Бундай ҳолатга қарши курашиш фақатгина ўйинлар орқали бўлади. Бугун аҳамият берган бўлсангиз, Алижоновга ҳам имконият бердик. У кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаётганди. Бизда шундай футболчилар жуда кўп. Биз ҳам турнир жадвалига қараб борамиз ва тепада бўлишни истаймиз. Коллективимизда ўйин амалиёти керак бўлган ёш футболчилар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Ундан ташқари, ёшлар таркибимизда ҳам бир неча ажойиб иқтидорлар бор. Комилов бугун ёмон ўйин кўрсатмади, унга ишонамиз. Фарруҳ Иброҳимов ҳам ёш бола эмас. Жамоанинг эртаси бўлаётганларни ўтирғизиб қўйиш ярамайди. Чунки, ўйинга туширганда, у кўпроқ қалтирайди. Яхшики, ҳозир 5та ўзгаришга рухсат берилган, агар 3 ўзгариш бўлганида нима бўларди?! 

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика