UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

Андрей Микляев: "Эртага уч нафар футболчи майдонга тушмайди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Эртага уч нафар футболчи майдонга тушмайди"

"Локомотив" ҳамда "Ал-Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев ва футболчи Жалолиддин Маширипов матбуот-анжуманида иштирок этишди.

"Ўйинга қизиқиш анча юқори. Албатта барча масъулиятни тушуниб турибмиз. Илк турда ютқазиб қўйдик, футбол шундай нарса хато қилдик ва мағлуб бўлдик.

"Ал Аҳли" охирги ўйинларда деярли мағлуб бўлмайди, бу жамоа у қадар кўп гол урмайди, ўтказмайди ҳам. Очколар олишга уриниб кўрамиз, - дейди Андрей Микляев.


"Мураббий тўғри айтиб ўтди. Эртага Осиёнинг энг яхши клубларидан бирига қарши ўйнаймиз. Йўқотадиган очкони йўқотиб бўлдик. Эртанги баҳсда 3 очко олишимизга ишонаман", - дейди Машарипов. 


- Таркибда ҳужумчилар бор. Аммо илк турда ҳужумда ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ўйнади. Буни қандай изоҳлайсиз? 

- Ҳужумда муаммоларимиз бор. У қадар кўп ҳужумчиларимиз йўқ. Шу боис Машариповни ҳужумда синовдан ўтказиб кўрдик. Эртага номинал ҳужумчи майдонга тушади. 

- Алибоевнинг ҳолати қандай? 

- Афсуски унинг жароҳати бор. Эртага Икром Алибоев, Диёржон Туропов ва Мурод Бобожонов жароҳатлари боис майдонга туша олишмайди. 

- Ҳужумчилар кам дедингиз. Мавсумни қандай ўтказасизлар? 

- Шундай ўтказамиз. Кризо, Бикмаев ва Машарипов бор. Футболда ҳозир универсаллик керак. Битта жойда эмас кўп жойда ўйнай олиши керак. 

- "Локомотив"га ҳам "Пахтакор"дагидек киришиб кетдингизми? 

Жалолиддин Машарипов: - Албатта салгина ҳаяжон бор. Лекин кўплаб йигитлар билан танишман. 

- Игнатий Нестеровнинг ҳолати қандай? Жамоа томонидан қўллаб қувватлаш сезилмоқдами? 

- Игнатий албатта ўша ўйиндан кейин бироз тушкунликка тушиб қолди. Аммо у билан гаплашиб олдик. Нестеров бизнинг асосий дарвозабонимиз. 

- "Локомотив" раҳбарияти бу йилги мақсад ОЧЛ ярим финалига чиқиш эканлигини айтди. Футболчилар бунга қанчалик ишонишмоқда? 

Жалолиддин Машарипов: - Шахсан мен ишонаман. Футболчилар меҳнат қилишса бунга эришса бўлади. Бизда мавсум энди бошланди. Бир-иккита ўйиндан сўнг йигитлар бир-бири билан тушуниб кетишади. 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика