

"Ўйинга қизиқиш анча юқори. Албатта барча масъулиятни тушуниб турибмиз. Илк турда ютқазиб қўйдик, футбол шундай нарса хато қилдик ва мағлуб бўлдик.
"Ал Аҳли" охирги ўйинларда деярли мағлуб бўлмайди, бу жамоа у қадар кўп гол урмайди, ўтказмайди ҳам. Очколар олишга уриниб кўрамиз, - дейди Андрей Микляев.

"Мураббий тўғри айтиб ўтди. Эртага Осиёнинг энг яхши клубларидан бирига қарши ўйнаймиз. Йўқотадиган очкони йўқотиб бўлдик. Эртанги баҳсда 3 очко олишимизга ишонаман", - дейди Машарипов.

- Таркибда ҳужумчилар бор. Аммо илк турда ҳужумда ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ўйнади. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳужумда муаммоларимиз бор. У қадар кўп ҳужумчиларимиз йўқ. Шу боис Машариповни ҳужумда синовдан ўтказиб кўрдик. Эртага номинал ҳужумчи майдонга тушади.
- Алибоевнинг ҳолати қандай?
- Афсуски унинг жароҳати бор. Эртага Икром Алибоев, Диёржон Туропов ва Мурод Бобожонов жароҳатлари боис майдонга туша олишмайди.
- Ҳужумчилар кам дедингиз. Мавсумни қандай ўтказасизлар?
- Шундай ўтказамиз. Кризо, Бикмаев ва Машарипов бор. Футболда ҳозир универсаллик керак. Битта жойда эмас кўп жойда ўйнай олиши керак.
- "Локомотив"га ҳам "Пахтакор"дагидек киришиб кетдингизми?
Жалолиддин Машарипов: - Албатта салгина ҳаяжон бор. Лекин кўплаб йигитлар билан танишман.
- Игнатий Нестеровнинг ҳолати қандай? Жамоа томонидан қўллаб қувватлаш сезилмоқдами?
- Игнатий албатта ўша ўйиндан кейин бироз тушкунликка тушиб қолди. Аммо у билан гаплашиб олдик. Нестеров бизнинг асосий дарвозабонимиз.
- "Локомотив" раҳбарияти бу йилги мақсад ОЧЛ ярим финалига чиқиш эканлигини айтди. Футболчилар бунга қанчалик ишонишмоқда?
Жалолиддин Машарипов: - Шахсан мен ишонаман. Футболчилар меҳнат қилишса бунга эришса бўлади. Бизда мавсум энди бошланди. Бир-иккита ўйиндан сўнг йигитлар бир-бири билан тушуниб кетишади.
Нарзулла Сайдуллаев



