UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  1 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  40 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Андрей Микляев: "Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп"

"Истиқлол" - "Локомотив" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа ҳимоячиси Бобур Йўлдошев иштирок этишди.
Андрей Микляев саволларга жавоб қайтарар экан, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Эртага ҳар иккала жамоани қизиқ ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Ҳозир гуруҳдаги вазият шундайки, барча тўрттала жамоада ҳам уч очкодан бор, бу эса курашни янада қиздиради. Гуруҳдан чиқиш учун нафақат уйда, балки сафарда ҳам очко олиш керак бўлади. Шу боис эртанги ўйиндан очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз".

Андрей Микляев: "Биз Эронда биринчи бор тўп сураётганимиз йўқ. Ўтган йил бу ерда "Сепахон", ундан олдин эса "Фулад"га қарши баҳс олиб борганмиз. Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп. Ўз навбатида биз ҳам улардан қолишмаймиз ва буни эртага исботлашга ҳаракат қиламиз".

Андрей Микляев: "Истиқлол"нинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдик, рақиб ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Футболчилари жисмоний жиҳатдан бақувват ва тактик томонлама ҳам яхши шаклланган.

Бобур Йўлдошев: "Учрашув қийин бўлишини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, "Озоди" стадионига кўплаб мухлислар келиши кутиляпти. шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика